Суюнманг, Хилол Насимовга хали кўп буюртмалар берилади

uz24 сайтидаги  Ҳилол Насимовнинг бошқа ишга ўтказилгани тўғрисида ёзилган хабарда гўёки “Эрта суюняпсизлар, Ҳилол Насимовга ҳали кўп кинолар буюртма қиламиз”, деган маъно яширингандек туюлди.

Маълумот учун айтиб ўтсак, аввалроқ Ҳилол Насимов “Ўзбекфильм” АЖ раҳбарлигидан озод этилгани хабар қилинганди.

“Ўзбеккино” МА ахборот хизмати қайд этишича, ушбу хабар баъзи ОАВлар томонидан бошқача талқин қилинган, интернетдаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларида нотўғри фикр шаклланишига сабабчи бўлган. Шу сабабли агентлик Бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев юзага келган вазият юзасидан тушунча берди, деб ёзади uz24 сайти.

Hordiq.uz сайти эса айни хабарни Ҳилол Насимовнинг «Ўзбекфильм»дан ҳайдалиш сабаби маълум қилинди деган сарлавҳа билан берган.

Мазкур хабарда ҳар икки сайт ҳам Шуҳрат Ризаевнинг изоҳини келтирган.

“Таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимовнинг “Ўзбекфильм” киностудияси директорлигидан озод этилди, дегани унинг ижоддан бутунлай узоқлашди деган маънони англатмайди. Зеро, Агентлик Ахборот хизмати томонидан берилган хабарда ҳам “Насимовнинг бошқа ишга ўтганлиги сабабли”, деб изоҳ берилган. Гап шундаки, Ҳ.Насимовнинг кинорежиссурадаги тажрибаси инобатга олиниб, уни Давлат буюртмаси асосида суратга олиниши режалаштирилаётган фильмларга жалб қилиш ва унинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсад қилинган. Жумладан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик мавзуидаги сценарийлар учун танлов эълон қилган эди. Режиссёр Ҳилол Насимов ушбу танловда ғолиб бўлган сценарийлар асосида суратга олиниши режалаштирилаётган бадиий фильмларга жалб қилинганлигини маълум қиламиз”, дейилади Шуҳрат Ризаевнинг изоҳида.

Шу йилнинг феваль ойида “Фейсбук” ижтимоий тармоғида “Ҳилол Насмивонинг фильмларига қаршимиз” деб номланган гуруҳ ташкил қилинган.

Тармоқ фойдаланувчилари Ҳилол Насимовнинг фильмлари исломга қарши тоқатсизликни шакллантираётгани ва жамиятда адоват уруғини сочаётганини кўп ёзишади.

 Жумладан, “Менимча, Ҳилол Насимовнинг фильмлари диндан хабари бўлган тўғри фикрли инсонларда ҳам динга нисбатан нафрат уйғота олади. Масалан Тубанлик фильми… Фиьлмда нотўғри талқинлар орқали бутун мусулмонларни, Ислом динини тубанликка чиқариш ғояси бор”, деб ёзади Ноила Холматова  исмли тармоқ фойдаланувчиси.

Abror Masharipov исмли фойдаланувчига кўра эса Ҳилол Насимовнинг фильминини тўлиқ кўриш ҳам шарт эмас, чунки унинг ғояси аввалдан маълум.

 “Медиада нафрат дискурси” деган тушунча бор. Бу медиа орқали бевосита ёки билвосита бирор объектга нисбатан оммада нафрат пайдо қилишдир.

 Ўтган куни Ҳилол Насимовнинг янги фильми трейлерини кўрганимда биринчи бўлиб хаёлимга шу тушунча келди. Чунки “қора араб” дегани нафрат қўзғатадиган, ирқчиликни кўрсатадиган иборадир. Режиссёр ва сценарий муаллифи бу иборанинг қанчалик нотўғри эканини ўйлаб кўрмаган экан, шахсан мен вақт сарфлаб фильмни кўриб ўтирмайман.

Умуман олиб қарасак, биз ўтган йиллар давомида медиа, маҳалла ва бошқа воситалар орқали намоз, соқоллилар ва ҳижоблилар ҳақида антиқа стереотиплар яратдик. Бу стереотипларнинг меваларини аста-аста олаверамиз энди, деб ёзади у.

Бу эса яна бир тармоқ фойдаланувчиси Rahimjon Turdiyev февраль ойида ёзган фикрлар:

“Ўзбек зиёлилари ва блогерларига Насимов ҳақида китоб, мақола ёки шунга ўхшаш таҳлилий мақолалар ёзишни таклиф этаман.

Уни ҳақоратлаб ёзиш керак эмас, фақат ҳақиқатни ёзавериш керак.

Насимовнинг номини тарихга қолдирайликки 50-100 йилдан кейин ҳам набиралари кимнинг авлоди эканлигини билиб юрсин.

Насимов ўзбек миллатининг нафратини қўзғаб ҳис-ҳаяжонга ундайдиган, онгини ўйинчоқ қилиб одамлар орасига нифоқ солиб қўядиган кинолар муаллифи.

Ўзбек Халқи Насимовни жазога тортилишини ва унга буюртма берганларни ишдан бўшатилишини истайди. Булар ишончимизни суистуъмол қилди. Агар Халқ билан мулоқот йилида Халқнинг талабларини қабул қилинмаса, йил номини ўзгартиришни таклиф этаман”.

Ҳилол Насимов томонидан ишланган фильмларга қарши бўлганларни 27 октябрда «Ўзбеккино» ахборот хизмати томонидан берилган Ҳилол Насимов ишдан озод этилгани ҳақидаги хабар қувонтирган ўхшайди. Ва бу қувончларга қарши “Ўзбеккино” агентлиги дарров ўз таъкидини билдирди.

Нега, ҳурсанд бўляпсизлар! Биз Ҳилол Насимовга хал кўп буюртмалар берамиз деди, гўёки “Ўзбеккино”.

Муаллиф: Адҳам Султон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жарималар мамлакати

Автомобилни халқ орасида ҳазил тариқасида «иккинчи хотин» ҳам дейишади. Оиласини моддий таъминлаш эр кишининг бурчи. Қўшимчасига машина олса, унинг гарданидаги «олахўржин» ...

Омск областида икки ўзбекистонлик оғир жароҳат олди, икки киши ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 август куни Омск областининг Москаленки туманидаги автомобил йўлида ...

Кино кўзгусига эҳтиёжимиз бор (ёки бугунги кино асарлари ҳақида икки оғиз сўз)

Кино бугунги кунда бутун дунёни қамраб олган санъат турига айланиб улгурган. Яъни унинг оммавий тус олганига анча бўлган. Демак, кино ҳақида гапирганда шу доминант жиҳатни ...