Турклар Ўзбекистонда йирик логистика мажмуаси қуради

Туркиянинг Gentes Yapi ve Endustry Tesisleri Ltd Sti компанияси Ўзбекистонда йирик логистика мажмуаси қуришни режалаштирмоқда, деб хабар берди “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ширкатининг матбуот xизмати.

Томонлар йирик логистика мажмуаси қуришни келишиб олдилар. Мажмуа фаолияти янги ва қайта ишланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини МДҲ мамлакатларига етказиб беришга йўналтирилади.

Лойиҳа доирасида 125 совутиш ҳажмлари ва ёйилувчан маҳсулотлар учун 75 омбор, юклаш ва юк тушириш ҳудуди қад ростлайди, шунингдек турк томони замонавий қадоқлаш ускуналарини ўрнатади. Турк компанияси делегациясиноябрда Ўзбекистонга ташриф буюрганида лойиҳани батафсил ишлаб чиқишга киришади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қишлоқ одамларида қўл теримидан воз кечишга умид уйғонмоқда

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида замонавий пахта териш машиналари синовдан ўтказилаётган экан. Буни эшитган қишлоқ одамларида энди қўл теримидан воз кечарканмиз, деган ...

Мажбурлаш “ватан учун хизмат қилиш” деганими?

  "Андижон шаҳрида ЙҲХХ ходимлари "Дамас" ҳайдовчиларини тўхтатиб, техпаспортини олиб қўйиб, кечки 17:00 дан эрталабки 5:00 гача 4 та участка нозирини машинага ўтказиб, ...

Қирғизистонда яшаш минимуми 17 фоизга ошди

Қирғизистонда 2021-йилда яшаш минимуми 6268 сомни ташкил қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Ҳисоботга кўра, 2020-йилга нисбатан бу кўрсаткич 17 фоизга ...