Нью-Йоркда терактда гумон қилинган ўзбекистонлик Сайфулло Саипов қўлга олинди

8 кишининг ҳалок бўлгани ва 10дан ортиқ кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган террор ҳодисасини уюштирган шахс ҳақида кўплаб маълумотлар пайдо бўлмоқда.

29 ёшли Сайфулло Саипов пикап рулида бўлиб, Қуйи Манхеттеннинг велосипедлар йўлакчасида бир неча кишини босиб кетганликда гумон қилинмоқда. 2001 йилнинг 11 сентябрида террор ҳодисасининг объекти бўлмиш Нью-Йоркдаги Жаҳон Савдо Маркази яқинида қайд қилинган ҳодиса теракт сифатида баҳоланмоқда. Ҳужум уюштирган шахснинг автомобилидан топилган ёзувда унинг ИШИД террор гуруҳига содиқлиги қайд қилинган.

Пикап мактаб автобуси билан тўқнашиб кетганидан сўнг, кабинадан қўлида тўппончага ўхшаш буюм билан бир эркак чиқиб келди. Полиция унга қарата ўқ узди, гумондор яраланди ва шифохонага олиб борилди, у ерда операция қилинди.

Теракт ФТБ томонидан тергов қилинмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Саипов АҚШга Ўзбекистондан келган ва Флорида ҳамда Нью-Жерси штатидаги Патерсон шаҳрида яшаган. Айни шу шаҳарда автомобилни ижарага олган ва террор ҳодисасини уюштирган. Ҳозирча унинг террор гуруҳлари билан алоқаси бор ёки йўқлиги аниқ эмас.

АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдирди ва: “Биз Яқин Шарқ ва бошқа жойларда ИШИД (террор ташкилоти) устидан ғалаба қозонганимиздан сўнг, унинг қайтиши ёки мамлакатимизга келиб қолишига имкон бермаслигимиз керак. Бас етар!” дея сўзларига қўшимча қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гурбангули бердимуҳамедов 23 апрел куни давлат ташрифи билан ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга ...

Ўзбекистонда казино фаолияти қонун билан тақиқланган бироқ мўйноқда казино ташкил этилиши мумкин

Инвесторлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида казино (ўйин бизнеси)ни ташкил қилиш масаласи бўйича таклифлар берилган. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура ...

Исломий радикализмга ҳисса қўшаётган режимлар

Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи (The International Crisis Group) Марказий Осиё давлатлари Исломий Давлат жангариларидан келаётган таҳдид ва минтақада “радикализмнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400