ҚР чегараолди ҳудудларига киришга рухсатнома олиш муддатини қисқартирди

ҚР ҳукумати чегараолди ҳудудларига кириш, бу ерда бўлиш ва қолиш учун бериладиган рухсатномалар олиш муддатини қисқартирди.

Вазирлар маҳкамаси Ахборот таъминоти бўлими тарқатган хабарга қараганда, бош вазир Сапар Исақов “хўжалик ва бошқа фаолият билан шуғулланувчи фуқаролар ва ташкилотлар мамлакатнинг чегараолди ҳудудларига кириши, бўлиши ва қолишига рухсатномалар берилишини тартибга солиш тўғрисида”ги фармойишни имзолади.

Маълум қилинишича, киритилаётган ўзгартишлар фуқаролар ва ташкилотларга чегараолди ҳудудларига боришлари учун олинадиган рухсатномалар берилишини ҳужжат топширилганидан бошлаб 9 иш кунидан 3 иш кунигача қисқартиради.

Фармойиш матнида таъкидланишича, фуқароларнинг чегараолди ҳудудларига кириши(бориши) ҳужжат топширилганидан бошлаб миллий хавфсизлик идоралари томонидан бир иш кунида кўриб чиқилади, рўйҳатга олиш идоралари томонидан рухсатнома бериш ёки бермаслик тўғрисидаги қарор ҳам бир кун ичида ҳал қилинади.

Фуқаролар рухсат тўғрисидаги ҳужжатларни ва ҳужжат нусхаларини чегара хизмати идораларига, шунингдек чегара отрядига, застава ёки бўлимига кўрсатишлари керак.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан қозоғистонда намойиш ўтказилди

Ўтган душанба куни Жанаозен шаҳар ҳокимлиги биноси олдида юзга яқин одам тўпланди. Йиғилганлар мамлакатда Хитой фабрикаларини қурмаслик талаби билан чиқишди.  Қозоғистонда ...

China cup 2019. ўзбекистон миллий жамоаси уругвайга йирик ҳисобда ютқазди

Хитойнинг Наннинг шаҳрида China Cup 2019 халқаро мусобақаси давом этмоқда. Бу ҳақда "Трибуна.уз" сайти ёзмоқда. Ўзбекистон миллий жамоаси яримфиналда Уругвайга қарши ўйнади ...

Тошкентда ёзда икки ойлик гўдак эмлашдан сўнг вафот этди

Тошкент прокуратураси Сергели туманида ёз охирларида икки ойлик гўдакнинг эмлашдан сўнг вафот этгани юзасидан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда «Газета.uz" нашри Ўзбекистон Бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400