Қирғизистон Қозоғистондан ун сотиб олишни таъқиқлади

Қирғизистонда Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган тўйинмаган унни ташиш ва ундан фойдаланиш таъқиқланди, дея хабар беради Хабар24.kz.

Президент Алмазбек Атамбаев ана шу жараёнга тааллуқли қонунга имзо чеккан. Қонунда қайд қилинишича, эслатмага риоя қилмайдиганлар 50 минг қирғиз сом жарима тўлашга мажбур бўлади.

Бу тахминан – 5 750 000 ўзбек сўми, яъни 250 минг қозоқ тенгеси демакдир. Бироқ қозоғистонлик экспертларнинг айтишича, Қирғизистон ҳукумати томонидан қўйилган бундай таъқиқлар Қозоғистон хўжалигига таъсир етказмайди.

Ўтган йили қўшни давлатга 27 минг тоннадан ортиқ ун етказиб берилган. Бу эса экспорт умумий ҳажмининг атиги бир фоизини ташкил этади.

“Қирғизлар томонидан бугунги кунгача Қозоғистонда тўйинмаган унга доир ҳеч қандай шикоят бўлмаган. Ун маҳсулотларимиз қўшни давлат бозорида илгаридан ўзига хос ўрин эгаллаган.

Демак, бу ерда сиёсий сабаблар бор”, дейди Қозоғистон ғалла етиштирувчилар иттифоқи президенти Евгений Ган.

Бизнингча, Ўзбекистоннинг янги президенти Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳамкорликларни, дўстона муносабатларни кучайтиришга интилаётган бир пайтда қозоқ-қирғиз қардошларимиз ўртасида бундай мажораларнинг келиб чиқиши расмий Тошкент учун ҳам оғриқли нуқта бўлса керак.

Муаллиф:Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Акс-садо: гап эгасини топсин!

Бу мавзуда ёзмайман, Қуръон сураларидан тиловат қилиб хақларига бағишлайман, чиройли дуолар билан сабр қиламан, яқинларига, халқимга сабру жамил сўрайман деган эдим. Аммо... ...

Тошкентдаги 7 та бозорнинг раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар Савдо департаменти, хизматлар кўрсатиш ва халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар ва “Бек тўпи савдо ...

Шаҳватпарастликка бир диний ниқоб: кўпхотинлик

  Қуръонда кўпхотинликка буюрилмаган, тавсия ҳам этилмаган, ва хатто рухсат ҳам берилмаган. Қуръон нозил бўлган “қавм”да кўпхотинлик бор экани, ва Қуръон бу мавзуга ҳам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400