Ўзбекистон ҳунармандларининг экспорт фаолияти рағбатлантирилади

Қўли гул усталарга ўз маҳсулотларини бозор ва супермаркетларда сотиши учун кенг имконият яратиш, агар улар хоҳласа ўз хонадонида дўкон очиши мумкинлиги таъкидланди

Мақола sputniknews-uz сайтидан олинди.

Бундан буёғига Ўзбекистонда ҳунармандларнинг экспорт фаолияти рағбатлантирилади. Уларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, жумладан, банк ҳисобрақамларидан хорижий валютани нақд ҳолда олиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда таъкидланди.

Йиғилишда халқ ҳунармандлиги ва амалий санъатини ривожлантириш, улар томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳунармандлар марказлари фаолиятини кенгайтириш, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни харидорларга етказишни осонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Хусусан, қўли гул усталарнинг ўз маҳсулотларини бозор ва супермаркетларда сотиши учун кенг имконият яратиш зарурлиги, хоҳласа ўз хонадонида дўкон очиши мумкинлиги таъкидланди. Доимий савдо жойига эга бўлмаган, вақтинчалик жойларда савдо қилаётган ҳунармандларга савдо қилиш қоидалари асосида талаб этиладиган касса аппарати ва савдо терминалидан фойдаланиш ҳамда тижорат банкларига савдодан тушган нақд пулни инкассация қилиш талаблари ихтиёрий этиб белгиланади.

Йиғилишда берилган топшириқларга мувофиқ, ҳар бир вилоятда махсус кўргазма ва ярмаркалар ташкил этилиб, уларда ҳунармандлар бепул иштирок этади. Шунингдек, уларнинг хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма, фестиваль ва ярмаркаларда қатнашишига кўмаклашилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда қарздор миб ходимининг бошига тош билан урди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани фуқароси уйига қарзларини ундириш мақсадида келган МИБ ходимининг бошига тош билан урди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматига асосланиб «Дарё» ...

Вячеслав кан: ўзбекистон минтақадаги энг ривожланган мамлакат бўла олади

Энг машҳур бизнесменлардан бирининг “Torg.uz” тақдири, ўзининг янги лойиҳаси, таълим, сиёсат ва бошқа кўплаб мавзулар ҳақида эксклюзив интервьюси. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400