Қирғизистон Бош прокуратураси президентликка номзод Ўмурбек Бабановга қарши жиноят иши қўзғатган.

Бунга Қирғизистон парламенти депутати Бабановнинг президентлик сайловолди ташвиқоти пайти ўшлик ўзбеклар олдида гапирган маърузаси сабаб бўлган.

Мақола bbc.com сайтидан олинди.

Бош прокуратура хабар тарқатишича, Қирғизистон президентлигига номзод билан бирга “бошқа шахсларга” нисбатан ҳам жиноят иши очилган.

Президентлик сайлови ташвиқоти доирасида “Республика – Ата Журт” партияси раҳбари Ўмурбек Бабанов шу йил 28 сентябрь куни Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳри Амир Темур кичик туманида яшайдиган ўзбек сайловчилар билан учрашган.

Қирғизистон Бош прокуратурасига кўра, “…Омурбек Бабанов, аҳоли орасида ўзбеклардан кўпроқ овоз олиш мақсадида, ўзбек миллатига мансуб шахсларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётгани, мамлакатда мавжуд миллатлараро тенгсизлик ҳамда давлат органлари томонидан ўзбек миллатига мансуб шахсларга нисбатан бўлаётган босимлар ҳақида фикр билдирган ва йиғилганларни ушбу ҳолатга нисбатан фаол қаршилик кўрсатишга чақирган”.

Президентликка номзоднинг нутқини филологик-сиёсий экспертизадан ўтказишга қарор қилинган.

Экспертиза жаноб Бабановнинг ушбу нутқида, миллатлараро низо қўзғаш, одамларни амалдаги ҳокимиятга бўйсунмасликка ундаш ва амалдаги ҳокимиятни ағдаришга қаратилган даъватлар бор, деган хулосага келган.

Шунингдек, Интернет социал тармоқларида тарқалган Ўмурбек Бабановнинг нутқи видеоси монтаж қилинганми ёки йўқ, деган саволга жавоб топишга қарор қилинган ва Қирғизистон Давлат суд-эксперт хизмати монтаж қилинмаган, дея хулоса берган.

Электрон оммавий ахборот воситаларида Ўмурбек Бабанов гўёки “Тиз чўкиб юргандан кўра, тик туриб ўлган маъқул”, “Агар бирор бир милиционер ўзбекларга тегинса, у ишдан ҳайдалади”, деб айтган иборалари эълон қилинган.

Президентликка номзоднинг штаби эса бу баёнотлар Бабанов айтган иборалар мазмунидан узиб олингани ва видео монтаж қилингани ҳақида хабар тарқатган.

Қирғизистон Бош прокуратураси Жиноят кодексининг “Конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга чақириқ” ва “Миллий, ирқий ёки диний нифоқ қўзғаш” бандлари бўйича жиноят иши бошлаган.

“Республика – Ата Журт” партияси раҳбари Ўмурбек Бабанов ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилишини қоралаб баёнот тарқатган.

“Бугун биз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўзбошимчаликнинг гувоҳи бўлди. Улар менга нисбатан буткул тўқиб чиқарилган, сиёсий жиноят ишини қўзғатишди. У ерда ҳамма нарса оқ ип билан тикилган ва буни ҳаммамиз кўриб турибмиз”, дейилади Бабанов номидан тарқатилган баёнотда.

Қирғизистон президентлик сайлови 15 октябрь куни ўтказилди ва унда шу вақтгача Бош вазир лавозимини эгаллаб келган, Алмазбек Атамбаевнинг “Социал Демократлар партияси”дан бўлган Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонгани эълон қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туш. яъни ш.мирзиёев қабулида (5-боб).

Диний сиёсий махбуслар. Соат 22-00 лар бўлишига қарамай автомашиналар унча сийраклашмаган. Светофорнинг қизил чироғида турсам, машинам ёнига бири ўн бир яшарлар, яна бири ...

Энди қирғизистон чегарасини “bayraktar tb2” қўриқлайди

Қирғизистон чегаралари ва осмонининг бундан кейин Туркияда ишлаб чиқарилган "Bayraktar TB2" дронлари қўриқлайди. Бу ҳақда 25-март куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ...

Россия фаррошларсиз қолди

Рубль қадрсизланди – ўзбеклар, қирғизлар ва тожиклар ғойиб бўлди: қора ишларни бошқа ҳеч ким бажаришни истамайди, дея ёзади Италиянинг La Repubblica нашри. Нашрнинг қайд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400