Қозоғистон парламентида ОАВ тўғрисидаги қонунга зид ўзгартиш киритилди

Қозоғистон парламенти Мажлиси чоршанба кунги ялпи мажлисида аxборот ва коммуникация масалалари бўйича айрим қонунчилик актларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Ҳужжат информация ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев томонидан тақдим қилинди.

Шу билан бирга депутатлар ОАВнинг сўровларига давлат органлари томонидан бериладиган жавоб муддатларини максимал даражада қисқартириш лозимлигини таклиф қилишди. Депутатларнинг айтишларича, лойиҳа бўйича 15 кунда олинадиган жавоб бу давр ичида ўз долзарблигнини йўқотади, шу вақт ичида аxборотнинг қадри йўқолади.

Бу масала бўйича вазир баёнот берар экан, бугунги кунда давлат идоралари уч кунлик муддат(бу амалдаги қонунчиликда белгилаб қўйилган)да жавоб беришга улгура олмаётганини айтди. «Шу сабабли биз умум эътироф этилган амалиётдан фойдаланишга қарор қилдик. Жаҳон амалиётида 20 кун дея белгиланган, ҳатто бир ойга чўзилади, биз 15 кун деб таклиф қилаяпмиз. Менимча, бу ерда ташвишга ўрин йўқ. Биз [мажилисда] ишчи гуруҳларида бу масалани муҳокамма қилдик ва бу масала ҳукумат хулосасини кутмоқда», — деди Абаев. Унинг сўзларига қараганда, фуқароларнинг мурожаатига ҳам давлат идоралари томонидан бериладиган жавобга 15 кун берилади.

Вазир 15 кунлик муддат билан боғлиқ масалани “қисқа муддатга тушириш” мақсадида“батафсил” муҳокамма қилишга ва кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Депутатларнинг ОАВ ва юридик ёкижисмоний шахслар билан баҳсларини суд жараёнларига қадар бартараф этиш масаласидаги саволларига жавоб берган Даурен Абаев, бу борада медиаторлик вазифаси ОАВ соҳасида фаолият юритувчи жамоат ташкилотларига юклатилиши мумкинлигини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суд ҳукмига қарамай мактаб директори вазифасида қолаётган аёл эрини пичоқлаганликда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги 33-умумтаълим мактаби директори Шоира Муратова 2 июнь куни кечаси эри Рустам Муратовни пичоқлаганликда гумонланмоқда. Қўқон шаҳар ички ишлар бўлимининг исми ...

Каримберди тўрамурод: риштон деҳқон бозори “каттакони” и.орипжоновга!

Сизга уч-тўрт саволим бор эди, фақат тўғрисини айтинг: "Алифбе"дан кейин қайси бадиий китобни ўқигансиз? Болаларингизга охирги марта қачон китоб совға қилгансиз? Дима ...

Президент шавкат мирзиёев бош прокурорга жиддий топшириқ берди. қишлоқ хўжалиги бўйича текшириш ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси президенти 2018 йил 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400