Оғзингга қараб гапир, Георгий Городецкий!

ЛДПР партияси аъзоси Георгий Городецкий

Москвада “Ӯзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ӯрнатилишига қарши” сарлавҳаси остида бӯлиб ӯтган петицияда унинг ташаббусчиси, ЛДПР партияси намояндаси Георгий Городецкий Россия пойтахтида “русофоб ва диктатор” Ислом Каримовга ёдгорлик ӯрнатилмаслигини гапириш билан бирга “маданиятсиз ва ўқиш-ёзишни билмайдиган ўзбеклар”га нисбатан виза режимини жорий қилиш керак”, деган фикрини баралла тарзда билдирди.

Георгий Городецкийнинг билдиргисидан, аниқроғи, ӯзбекларни оёқ ости қилиб гапирган гапидан нафратим жунбушга келди.

Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Ал Фарғоний, Ал Хоразмий, Имом Ал Бухорий, Аҳмад Яссавий, Амир Темур,  Алишер Навоий ва бошқа сон-саноқсиз олиму фузалоларни, донишманду даҳоларни, шоиру саркардаларни дунёга келтирган ва дунёга танитган ӯзбеклар қачондан бери маданиятсиз ва ӯқиб-ёзишни билмайдиган саводсиз ва оми халққа айланди?!

Жаноб Городецкий, оғзингга қараб гапир! Сенга “русофоб ва диктатор” Ислом Каримов ва у олиб борган сиёсат ёқмаган бӯлса, бунинг ортидан бутун ӯзбек халқини таҳқирлаб, шаънига мағзава ёғдирма!

Ӯзбек халқи сен ӯйлаганчалик маданиятсиз, ӯқиш-ёзишни билмайдиган саводсиз халқ эмас!

Каримовнинг қаттол, ӯзбек халқини юзтубан қилишга йӯғрилган сиёсати туфайли сенинг остонангда хизмат қилишга мажбур бӯлган ӯзбекларим орасида илму салоҳияти, дунёқараши кенг, билимли, зиёли инсонлар борлигини ёдингдан чиқарма!

Ӯзбек халқига оид нотӯғри билдиргинг, хато фикринг, юзаки қарашинг учун Ӯзбек халқидан кечирим сӯра!

Бошингга иш тушганда, қора кунларингда Ӯзи емай-ичмай, Ӯзи пастқам кулбаларда яшаб сенинг халқингга жойини берган, азиз жонини берган, бошпана билан таъминлаган Ӯзбек халқига таъзим бажо келтир!

Мен Ӯзбек ҳукумати ӯзбек халқига нисбатан ниҳоятда ҳақоратли сӯзлар билан бонг урган саводсиз Георгий Городецкийга қарши чора кӯришда сукут сақламаслиги керак, деган фикрдаман.

Ҳукумат Городецкийдан Ӯзбек халқидан расман кечирим сӯрашини қатъий турда талаб қилиши шарт ва зарур! Акс ҳолда бугун Городецский айтган гапларни эртага яна такрор ва такрор Жириновский ва бошқалар ҳам баралла айтишга эришади.

Ӯзбегимнинг шаъни оёқости бӯлишига йӯл бермайлик!

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон дорихоналарида видео кузатув камералари бўлиши шарт

Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4438-сон, 06.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” ...

Ўзбекистонда шаҳарлараро автобуслар қатновлари тикланди

Пойтахт ва вилоятлар ўртасида автобус қатновлари тикланди. Шаҳарлараро йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилди, деб ёзади «Минбар.уз» сайти. Бу нега муҳим: СССР пайтида ...

Блогерлар президент билан учрашди бироқ самарқанддан биронта блогер қўйилмади

Бугун ҳамманинг оғзида Президентнинг блогерлар билан учрашуви. Ҳамма шуни гапираяпти, шуни ёзаяпти. Лекин бўлиб ўтган ишлар самарқандлик блогерларни таъбини бироз тирриқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400