“Тож маҳал” — меҳр-муҳаббат мўъжизаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобур  ва Бобурийлар сулоласи атамаси аҳолиси сонининг кўплиги жиҳатидан дунёда ўзига хос ўрин тутадиган Ҳиндистон мамлакати ва ҳинд халқи тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган алоҳида  эътироф ва мавқега эга бебаҳо тарихий шахс ва сулола ҳисобланади.

“Бобур дилбар Шахс эди”, дея таъриф берган эди ҳинд халқининг фахри, бетакрор даҳо фарзанди Жавоҳир Лъал Неру. Бу каби эътироф ва эҳтиромга тўла таърифлар ҳинд халқининг бошқа буюк тарихий арбоблари томонидан ҳам ҳамиша таъкидлаб келинган.

Тарихий шахслар томонидан айтилган шунча гаплардан кейин ҳам ўзининг амалга оширган улкан прогрессив аҳамиятга эга ислоҳотлари, бунёдкорлик ишлари билан Ҳиндистон тарихида ўчмас из қолдирган  Бобур ва Бобурийлар  сулоласи ҳақида  ғаразли бўҳтонларни тарқатишга яна кимнинг ҳадди сиғади.

 Бу фикрларимни бекорга келтирмаяпман. Чунки куни кеча Интернет саҳифаларида Ҳиндистонлик айрим миллатчилик кайфиятига тушиб қолган (аслида уларни миллатчи ҳам деб бўлмайди, менимча атайдан ёлланган иғвогар, фисқи-фасодчи) гуруҳлар томонидан Бобур ва Бобурийларга нисбатан айтилаётган ноҳақ қораловлар, Ҳиндистон тарихида Бобурийлар сулоласининг тутган муҳим ўрнини инкор этувчилар холислик ва самимийлик позициясига ўтиб, яхшилаб ўйлаб кўришсинлар фикрларимни ва ўзларининг келтиришаётган оқибатсиз хулосаларини ҳам.

Бир тасаввур қилиб кўринга, Бобур ва  Бобурийларнинг давлат бошқарувини турли буҳтон гаплар билан ноҳақ қоралаб,  уларнинг мамлакатда амалга оширган  прогрессив ва бунёдкорлик ишларини инкор этиш йўли билан ушбу сулола тарих саҳнасидан олиб ташланса, бу ҲИНДИСТОН УЧУН, УНИНГ ДУНЁ МИҚЁСИДА ТУТГАН МАВҚЕИ УЧУН УЛКАН  ЙЎҚОТИШ, ТАРИХИЙ ТАЛОФАТ БЎЛГАН БЎЛАР ЭДИ.

Мен ва менинг ватандошларим ҳинд халқига нисбатан доимо алоҳида ҳурмат, эҳтиром,  меҳр ва муҳаббат билан муносабатда бўлиб келганмиз. Шахсан ўзим ҳинд  фалсафаси, санъати, маданияти ва бадиий адабиётининг мухлислариданман. Ҳинд олимлари билан суҳбатлашиш, фикр алмашишга кўпдан орзуманд бўлиб келаман.

Аммо куни кеча Интернет саҳифаларида танишиб, тинглаганим ҳинд олимининг фикрларидан очиғи Ҳиндистон халқининг бахти учун курашган буюк Гандиларга хос чинакам халқпаварлик, миллатпаварлик ва ҳиндларга хос донишмандликни илҳақ бўлиб излаб, ахтариб ҳам тополмадим. Агар ўша олимнинг ўз миллатига, ҳинд халқига меҳри, муносабати самимий бўлса, менинг қуйидаги саволларимга жавоб берсинчи: “Ҳинд халқининг виждони” дея таъриф берилган, Халқаро НОБЕЛЬ мукофоти соҳиби Робин Дранат Тагор асарларини ўқиганида қандай ҳиссиёт ва таассуротларни бошидан кечирган?!

Тагор ўз халқи ва миллатини ўта севувчи, унинг бахти ва тақдири учун қайғурувчи, чинакам инсонпарвар ёзувчи ва шоир эди. Шоҳ Бобурнинг Ҳиндистонда мамлакатни бошқарган кезларида яратган  насрий ва шеърий асарларини ҳам ўқир экансиз, худди Тагор асарларидаги халқпарварликни, инсонпарварликни, ҳинд миллати учун чеккан чуқур қайғу ва изтиробларини ҳис қиласиз. Шоҳ Бобур Ҳиндистонга келиб, кўрган кечирганлари ва ана шу қайғули таассуротларидан келиб чиқиб, мамлакатда турли сиёсий, иқтисодий, диний ва маърифий ислоҳотларни амалга оширади.

 Унинг Ҳиндистонга нисбатан қирғинбарот босқинчилик сиёсатини юритмаганига яна бир мисол: Бобур жуда кам сонли қўшин билан Ҳиндистонга юриш қилган эди. Унинг ғалабасини таъминлаган асосий омил эса унинг ҳарбий жанг санъати маҳоратини пухта эгаллаганида эди. Икки томон учун ҳам кам талофат эвазига Темурийзода Бобур султонга ғалаба ва шоҳлик насиб этади. Ҳинд юртидан ўз юртига игнани ҳам олиб кетмаган. Бутун умр юрт соғинчида яшаб ўтган.

 Гапларидан кўпроқ кимларнингдир манфаатини атайдан ифода этаётганга ўхшайди. Аммо асло ҳинд халқининг манфаатини эмас. Чунки у бу каби асоссиз, ўйловсиз ва оқибатсиз фикрлари билан ўзи ҳам сезган ёки сезмаган ҳолда ҳинд ва ўзбек халқи ўртасидаги азалий дўстлик ришталарига совуқчилик ва нифоқ солаяпти.

Бобурийлар даврига оид, дунёдаги  “Етти мўъжиза”нинг бири дея таъриф ва эътироф этилган “Тож Маҳал” мажмуаси эса соф ва беғубор, афсонавий муҳаббат меваси ва мўъжизаси эди.

Ҳиндистонга айнан “Тож Маҳал” учун  ташриф буюраётган сайёҳлар оқимининг давомийлигига сабаб ҳам  мажмуанинг  ўта фусункорлигидан ташқари унинг айнан қалбларни  ҳайрат ва ларзага  солувчи  ишқ, муҳаббат тарихи билан чамбарчас боғлиқлигидадир.

Бу дунёда одамзот боласи учун  ишқ , муҳаббатданда сирлироқ, қудратлироқ  кучнинг ўзи йўқ! Бу ҳис олдида ҳатто шоҳлар ҳам тиз чўкишган!..

Борингки, ер юзидаги ҳаётнинг мавжудлиги, давомийлиги, эзгулик ва гўзалликнинг  ҳануз ва ҳамиша бардавомлиги ҳам айнан ана шу туйғу туфайлидир.

 Айтишларига қараганда, Яратганнинг гўзал исмларидан яна бири МЕҲР-МУҲАББАТ экан!

 “Тож Маҳал”га нисбатан тажовузкорлик  Тангрига нисбатан тажовуз бўлиб қолмасин яна!..

Муаллиф: Дилфуза Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тан оламан… ва – синдираман!

Бундан икки йил бурун горгазга телефон қилиб, газчиларнинг “уйим совуқ, газ беринглар, бўлмаса порталга ёзаман” деб ўтакасини ёрган эдим. Улар эса “Қадамбой оға, газ хеч ...

Қирғизистонда яшаш минимуми 17 фоизга ошди

Қирғизистонда 2021-йилда яшаш минимуми 6268 сомни ташкил қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Ҳисоботга кўра, 2020-йилга нисбатан бу кўрсаткич 17 фоизга ...

Россия барча рус тилида сўзлашишни биладиганларга фуқаролик бермоқчи

Россия барча русийзабонларга фуқаролик бермоқчи. Россия ҳукумати руслар ва рус тилида сўзлашувчиларга фуқароликка қабул қилишни соддалаштирувчи янги концепция қабул қилади. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400