Қозоғистон Қирғизистондан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилишини тақиқлади

Қозоғистон “техник регламентлар талаблари бузилаётгани сабабли” Қирғизистондаги бир нечта компанияларнинг озиқовқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотишни тақиқлади. Бу ҳақда 10 ноябр куни бўлиб ўтган брифингда бош санитар врач Жандарбек Бекшин маълум қилди.

“Ақ-Сут” каби ишлаб чиқарувчилар томонидан қоида бузилишлари мунтазам кузатилмоқда – биз бугун уларга сут маҳсулотларини олиб киришларини тақиқладик. Шунингдек, “Куликовский” қандолатчилик уйининг ҳам тегишли кўрсаткичларга мос келмайдиган маҳсулотларини олиб кириш тақиқланди. Биз тадбиркор Эмилга Голландия пишлоғини олиб киришни тақиқладик. Бугунги кунда бу маҳсулот кўплаб кўрсаткичлар бўйича техник регламент талабларига мос келмайди”, – деди Бекшин.

Маҳаллий ахборот агентликларнинг маълум қилишича, Жандарбек Бекшин баёнот бериб Қирғизистондан олиб келинаётган маҳсулотларнинг сифати пастлигини айтган. Бекшиннинг сўзларига қараганда, ўтган йили Қирғизистондан олиб келинган маҳсулотларнинг 4 фоизи талабларга мос келмаган, бу йил бу рақам 10 фоизга яқин бўлди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумотларига кўра,21 октябрдан 28 октябрга қадар Қозоғистон Қирғизистондан олиб келинаётган 100 тонна маҳсулотни қоида бузилишлари сабаб киритмаган. 10 октябрдан бошлаб Қозоғистон Қирғизистон билан чегара назоратини кучайтирди, бу ўз навбатида ўтиш пунктларида тирбандликларни келтириб чиқарди. Чегара назоратини изоҳлаган Остона контрабандага қарши кураш олиб борилаётганини айтади. Бишкек эса, ўз навбатида Қозоғистон томони «суньий тўсиқ» яратаётганини айтади.

Чегарадаги вазият борасидаги Бишкекнинг мурожаати 10 ноябрь куни Женевада Жахон Савдо ташкилоти томонидан кўриб чиқилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда доллар курси 17 сўмга қимматлади

Марказий банк 18 июндан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий ...

Шавкат мирзиёев александр лукашенкога жавоб берди

Кеча, 13-январь куни Ўзбекистон Хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақидаги ...

Фермерлар, фермерлар, бечора фермерлар!

Фермерларга раҳмим келади. Нега дейсизми? Буни сабаблари кўп. Энг биринчи сабаб фермерлар бугунги кунда ўз ерининг тўлақонли эгаси эмас. Эртанинг ўзида қандайдир янги қонун, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400