Туркияда Тельман Исмаилов қурган 7 юлдузли меҳмонхона талон-тарож қилинмоқда

Бир вақтлар Туркияда энг ҳашаматли, энг қиммат деб тан олинган меҳмонхона – бугун талон-тарож бўлмоқда. Ўғрилар олтин суви юритилган темир панжара ва бошқа безакларни олиб кетмоқда.

Номаълум шахслар тунги вақтда россиялик тадбиркор Тельман Исмаилов қурган 7 юлдузли Maran Palace меҳмонхонасининг қимматбаҳо безакларини ўғирлаб кетмоқда, деб хабар қилди туркиянинг Milliyet газетаси.

Москванинг энг катта кийим-бош бозори директори Тельман Исмаилов томонидан қурилган  Mardan Palace меҳмонхонаси ўта ҳашаматли эди. Уни қуриш учун тадбиркор 1,4 млрд  доллар сарфлаган.

Анталияда 2009 йилнинг бошида бўлиб ўтган меҳмонхона очилиш маросимида Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев, Актерлар Ричард Гир, Шэрон Стоун, Моника Белуччи  ва бошқа машҳур кишилар иштирок этган эди.


Меҳмонхона қуриб битказилганидан сўнг бизнесмен молиявий қийинчиликларга дуч келади ва меҳмонхонани 130 млн долларга Туркиянинг Halkbankига сотишга мажбур бўлади.

Бир неча кун олдин Maran Palace қарзлари учун электр таъминотидан узилган ва сигнализация ўчирилган, ишчилар уни тарк этган. Бундан фойдаланган ўғрилар тунги вақтда у ерга кириб меҳмонхонанинг қимматбаҳо безакларини ўғирлаб кетмоқда. Хусусан, олтин суви юритилган темир панжаралар ва боғда безак учун ишлатилган ҳайкалчалар ўғирлаб кетилган, дейилган хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда чет эл валюталар курси яна кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 28 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ...

“бек тўпи” бозорининг собиқ раҳбари тоштурмади вафот этди

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида бозорларнинг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят иши Сарвар Каримов судялиги остида кўрила бошланган эди. Жорий йилнинг 1 апрель куни ...

Абдулла арипов туркманистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Туркманистонда бўлиб турибди. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар берди. Қайд этилишича, Абдулла Арипов ва ...