Тошкент халқаро аэропортида намозхона очилди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Каримов Президент вақтида ёпиб қўйилган намозхона йўловчилар учун очилди.

Мақола bbc.com сайтидан олинди.

Аэропорт масъул ходимининг билдиришича, очилганига икки кун бўлган.  Тошкент халқаро аэропорти  орқали Ҳаж, умрага кетадиган зиёратчилар, кейин Малайзия, Туркиядан каби мусулмон давлатлардан келадиган сайёҳлар кўп. Намозхона фақат улар учун эмас, балки барча йўловчилар учун очилди – дейди исмини ошкор қилишни истамаган аэропорт масъули.

Намозхона учиш учун рўйхатдан ўтгач, чегара назорат постларидан сўнг кутиш залида очилган. Маълум бўлишича, унда учиб кетаётган йўловчилар намоз ўқиши мумкин.

Дунё аэропортларида диндорлар учун алоҳида ибодат хоналари бўлиши одатий ҳол.

Тошкентдаги халқаро аэропортда ҳам бир вақтлар намозхона бўлган.

Бироқ Ўзбекистонда Ислом динига бўлган тазйиқ ва босимлар авжига чиққан йилларда юзлаб масжидлар қатори аэропортдаги намозхона ҳам ёпилган.

Намозхоналар билан бирга юк сақлаш камералари ҳам ёпилган эди.

Аэропорт масъуллари ўша вақтлари ушбу чораларга “хавфсизлик” дея изоҳ беришган.

Тошкент аэропорти бир неча маротаба дунёдаги энг ёмон ҳаво қўналғаларидан бири деб аталган.

Йўловчилар аэропортдаги навбатлар ва узоқ ҳамда асоссиз текширишлардан нолишган.

Шу йилнинг май ойида Тошкент халқаро аэропортига Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов номи берилган.

Унда олий даражада хизмат кўрсатилишини таъминлашга қарор қилинган.

Ўзбекистоннинг янги раҳбари Тошкент халқаро аэропортида олий даражада хизмат кўрсатилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тақдим этишлари учун масъул идораларга бир ой муҳлат берганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бахриддин исамов суд-психиатрия экспертизасидан ўтмоқда 

Яккабоғ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Мансур Туймаевнинг ҳаётига суиқасд ...

Ўзбекистон ва туркия ўртасида стратегик шериклик олий кенгаши тузилади

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Стратегик шериклик олий кенгаши тузилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтган брифингда маълум ...

Қозоғистон билан россия ўртасида уруш бўлиши мумкинми?

Россиялик таниқли сиёсий таҳлилчи Александр Сокуров Қозоғистон билан Россия ўртасида уруш бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда режиссёр Сокуров YouTube’даги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400