Қозоғистонда табиий паркни президентнинг рафиқаси номи билан номлашади

Ақмола вилоятининг Ақкўл туманида «Сара Назарбоева номидаги» табиий парк лойиҳаси тақдим этилди, деб хабар берди, сешанба куни, ички сиёсат бошқармасининг минтақавий коммуникация хизмати. Қозоғистон президентининг турмуш ўртоғи Сара Назарбоева охирги вақтда омма олдида камданкам кўриняпти.

Лойиҳа тақдимоти грант берувчиларнинг WAKE UP-2017 форуми доирасида бўлиб ўтди. Хабар қилинишича, лойиҳа устида ишлашга табиий ресурслар ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш бошқармаси, шунингдек, Қозоғистон сайёҳ операторлари жалб қилинган.

Лойиҳа тақдимотида сўзга чиққан «Барқарор тараққиёт» фондининг президенти Алан Бесен лойиҳанинг мақсади «Ақкўлда биосфера резервати» яратиш эканлигини айтди. Униг сўзларига қараганда, режалаштирилаётган табиий парк туризм соҳасида бизнес лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашади.

Хизмат берган хабарга кўра, лойиҳани амалга ошириш муддатлари ва паркнинг очилиши лойиҳа маҳаллий ва республика даражасида тақдим этилганидан сўнг, эълон қилинади.

2010 йил июлда, Нурсултон Назарбоевнинг туғилган куни арафасида (6 июль, президентнинг туғилган кунида Қозоғистонда Пойтахт куни нишонланади, бу байрам санасидир) унинг шарафига номланган дендропарк очилган эди. Остона ва Оқтўбада парклар унинг шарафига номланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тонировканинг нархи 2 млн 230 минг сўм бўлиши мумкин

Телеграм каналларида 1 августдан бошлаб тонировка ўрнатиш нархи арзонлашиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда, дея хабар қилди "Хушнудбек.уз" канали.  Канал админстраторининг ...

Булунғурда 10 кунлик келинчакни эри аёвсиз калтаклади

Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи Зуҳра Умарова келинлигининг ўнинчи кунида эри томонидан аёвсиз калтакланиши оқибатида туман касалхонасининг жонлантириш бўлимига ...

Жўнатма пулни олиш учун 280-навбат

Кейинги йилларда Россияга ва бошқа узоқ-яқин хорижий мамлакатларга ишга кетувчи ўзбекистонликлар сони кўпайса кўпайдики, асло камаймади десак хато бўлмас. Бунга Қашқадарё ...