Тожикистонда полигондаги отишма вақтида учта уй зарар кўрди (видео)

Шаартуз туманидаги полигонда отишма вақтида учта уй зарар кўрди. Ўқлар нишонни четлаб ўтди ва тинч аҳоли вакилларнинг уйига келиб тушди. Ҳодиса 11 ноябрь куни, Ҳарбмайдон” полигонида КXШТнинг “Жанговар биродарлик-2017” тезкор-стратегик қўшма машқлари бошланган куннинг эртасига юз берди.

Маҳалий расмийларнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида туман аҳолисидан ҳеч ким зиён кўрмади.

Иттифоқ қишлоғида яшовчи Саида Қурбонованинг айтишича, ўқлардан бири унинг беш нафар фарзанди телевизор кўриб ўтирадиган хонага келиб тушган. «Бахтимизга, ўша куни қишлоғимизда электр йўқ эди ва шу сабабли ҳам болалар мен билан ошхонада эди. Отилган ўқ туфайли уйимизнинг девори, болхонаси ва томида тешик қолди», – дейди Саида Қурбанова.

Унинг эри Муҳиддин Қурбоновнинг айтишича, етиб келган аскарлар уйнинг ертўласидан яна битта ўқ топишган.

Холматов номли қишлоқ кенгаши раиси Абдураҳим Ўруновнинг айтишича, хукумат Қурбоновлар оиласига етказилган зарарни қоплайди. Унинг сўзларига қараганда, махсус комиссия уйга етказилган зарар 2 минг сомони дея белгилади.

Фавқулотда вазиятлар ва фуқаро мудофааси Шаартуз туман штабнинг маълум қилишича, отишмадан туман марказидаги иккита уй зарар кўрди. Штаб раҳбари Саид Бороновнинг сўзларига қараганда, Тожикистон-Афғонистон чегараси яқинидаги «Ҳарбмайдон» полигонида ОДКБнинг қўшма машқлари вақтида отилган ўқлар аҳолининг уйларига бориб тушган. Унинг айтишича, ҳарбийлар аҳолига уйлар танк қуролларидан отилган снарядлардан зарар кўрганини маълум қилди.

Сўнгги ўн йилликларда Тожикистонда ҳарбий машқлар вақтидаги дайди ўқлардан 11 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Икки миндан ортиқ қозоқларни шинжондан чиқишига руҳсат берилди

Қозоғистон ҳукумати Хитой икки миндан ортиқ қозоқ миллатидаги хитой фуқаролигини топшириб, мамлакатнинг Шинжон ҳудудидан чиқиб кетишига руҳсат берганини билдирди. Бу ҳақда ...

Тўра боболов сурхондарё вилоятига ҳоким бўлди 

2019 йил 1 май куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда«ЎзА». ...

Тожикистонда амалдор ярим миллион доллар пора олаётганида ушланди

Тожикистон Иқтисодий тараққиёт вазирлигининг минтақалар ривожланиши ва инвестицияларни программалаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Асқар Нурализода катта миқдорда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400