Назарбоев: Биз ИШИД устидан ғалаба қозониш арафасидамиз

Назарбоев: Биз ИШИД устидан ғалаба қозониш арафасидамиз

Остана клубининг учинчи йиғилишида давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Сурия музокораларига холис иштирокчи сифатидаги қараши тўғрисида Австрия ташқи ишлар вазири Бенита Ферреро-Вальднернинг саволига жавоб берди. Бу ҳақида Спутник Қозоғистон хабарига таянган ҳолда Nur.kz маълум қилди.

Қозоғистон раҳбари ҳозирги кунда дунёни ларзага солаётган муҳим масалалардан бири сифатида терроризмни тилга олди.

“Учта муаммо мавжуд. Бу – терроризм, ядровий қуролсизланиш ва Шимолий Корея масалалари. Ушбу учта муаммони дунёдаги жами давлатлар, айниқса, АҚШ, Россия, Хитой каби қудратли давлатлар бирлашмасдан туриб ҳал қила олмаймиз. Дейлик, агар кучлар бирлаштирилмаса, у ҳолда Шимолий Корея масаласини тинч йўл билан ҳал қилишнинг иложи бўлмайди. Аммо, ушбу учта қудратли давлат ўртасида иқтисодий, сиёсий масалалар бўйича келишмовчиликлар мавжуд. Шунинг учун ҳам биз бу жараёндан хавотирдамиз. Сурия биздан унчалик узоқ эмас. Ёшларни алдов, хийла-найранг йўллари билан пулга қизиқтириб, урушга жалб қилмоқдалар”, — деди Н.Назарбоев.

Президент, шунингдек, Остонада Сурия музокораларининг еттита босқичи бўлиб ўтганини эслатди.

“Музокараларда урушаётган қўшинларнинг командирлари ҳам иштирок этди. Таркиби ҳар хил, фикрлар хилма-хил бўлган музокаралар ниҳоятда қийин алфозда ўтди. Ҳозирча биз буюк ғалабага эришамиз, деб башорат қила олмаймиз, бироқ, шубҳасиз, олдинга томон интиляпмиз. Шунинг учун ҳам мен ИШИДга қарши курашда дунёга фойдали ишлар билан шуғулланяпмиз, деб ҳисоблайман. АҚШ етакчилигидаги коолиция Россия, Туркия ва Эрон билан ҳамкорликда фаолият юритиб, ижобий натижаларга эришмоқда. Биз бу ташкилот устидан ғалаба қозониш арафасида турибмиз. Бироқ бундан кейин нималар рўй беришини ўйлашимиз керак”, — дея якун ясади Назарбоев.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистоннинг “жибек жӯли” назорат-ӯтказиш пунктидаги тирбандлик.

Бугун якшанба, 04.03. 2018 йил соат 16-30 ларда Қозоғистондан Ӯзбекистонга ӯтиш учун навбатда турувчилар сони тахминан 2500 дан кӯп кишини ташкил этди. Йӯловчиларнинг катта ...

Покистонда ўқитувчи яратганни ҳақорат қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Покистон суди ҳинду ўқитувчисини Яратганни ҳақорат қилди, деган айблов билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум этди ва 300 доллар жаримага тўлашни мажбуриятини юклади. Наутан Лал ...

Ақшнинг қуддус ҳақидаги қароридан кейин исроилдаги тартибсизликлар: 30 дан ортиқ яраланганлар бор

Қуддусда АҚШнинг бу шаҳарни Исроилнинг пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорига нисбатан фаластинликлар қаршилик сифатида ўтказаётган намойишларда тартибсизликлар бошланди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400