Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи (видео)

Ўзбекистонлик продюсер поп юлдуз Арашни судга бермоқчи (видео)

Ўзбекистондаги Nigora Media Group​ раҳбари Нигора Соим таги эронлик хонанда, поп юлдуз Арашни судга бериш учун барча ҳужжатлар тайëрлигигини айтди. Нигора Соимга кўра¸ у Арашнинг Тошкентдаги концертга келмагани боис, 50 минг долларга яқин зарар кўрган.

Арашнинг Тошкентдаги концерти дастлаб 13 октябрга белгиланган, кейин 31 октябрга кўчирилган эди.​

“Келишувга кўра, Арашга олдиндан гонорарнинг 50 фоизини тўладим¸ мана банк ҳужжати (ҳужжат нусхаси Озодликда мавжуд). Шунингдек, унинг 11 кишилик жамоаси аъзоларига чипта ҳам юбордим¸ мана чипталар. Аммо, шунга қарамасдан, Араш келмади. Концерт бекор бўлди. Мингга яқин чипта пулини томошабинларга қайтариб бердим. Аснода 50 минг долларга яқин зарар кўрдим. Бу зарарни ундириш учун Арашни судга беришга барча ҳужжатлар тайёр”¸ деди Нигора Соим.

Таниқли поп юлдузнинг Тошкентдаги концертини 31 октябрда ўтказиш режалаштирилган эди. Аммо концертдан бир кун олдин Араш Ўзбекистонга боришдан бош тортди. Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда санъаткор Араш буни Тошкентдаги концерт уюштирувчиларини ўз вазифаларини бажармагани билан изоҳлади. Араш ўзининг бу воқеага муносабатини унинг вакили малакали ифода қилишини билдирди.

Арашнинг продюсери, Ҳенрик Улман, 14 ноябрь куни Арашни Тошкентга таклиф қилган Nigora Media Group ўз ваъдаларига риоя қилмагани учун концертни бекор қилишга мажбур бўлишганини айтди.

“Пулимизни олдиндан тўлалигича беришмади. Шунга концертни бекор қилдик. Бизнинг илк гуруҳимиз шанба куни эрталаб (28-октябрда) Тошкентга учиши керак эди. Аммо, пулимизни тўлалигича ўтказишмаса, биз ҳеч кимга йўлга чиқишга изн бермаймиз”, – деди Ҳенрик Улман.

Нигора Соим пулни олиндан тўлашда қисман муаммолар бўлганини эътироф этди, аммо пулнинг қолган қисмини шартномада келишилгани каби Араш гуруҳи Тошкентга келгач, тўлашга ваъда берганини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухородаги бозорда бетон плита қулаши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида қурилган бозорда бетон плита одамлар устига қулади. Бу ҳақда «Кун.уз» ёзмоқда. Қайд этилишича, бозор 27 кунда қуриб битказилган, ҳодисага ...

Санкцияларнинг таъсири: италияда кондиционерлар тақиқланди

Италия энергияни тежаш учун кондиционерларни тақиқлайди Италия корхоналарига энергия инқирозининг олдини олиш учун келаси ойда кондиционерларини 25 даражадан паст ҳароратда ...

“қишлоғимизда анчадан бери газ ва сув йўқ. аҳолининг ўртача ёши 45-50 атрофида”

  "Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги қишлоқларга ҳам эътибор керак! Қачон ривожланиш бўлади? Қишлоғимизда юриб бўлмайди, умуман йўл йўқ! "Шарқ Юлдузи" қишлоғида ҳам ...