Ўзбекистон тест синовларидан воз кечиб, ижодий имтиҳонларга қайтмоқда

Ўзбекистон президенти имзолаган янги қарорга кўра, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари 1 августдан 15 августгача бўлган даврда ўтказилиши ва тест синовлари натижалари тест ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши белгиланди

Мақола Sputnik сайтидан олинди

Абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусиқий таълим, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларига қабул қилиш тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали амалга оширилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Таъкидланишича, абитуриентлар сонининг кескин ўсиши мос равишда аудитория назоратчилари сонининг ва тест материаллари ҳажмининг ортиб боришига ҳамда тест синовларини ўтказишга салбий таъсир кўрсатиб, қатор муаммоларни юзага келтирган.

Жумладан, аудитория назоратчиларининг тест синовларини ўтказиш бўйича етарли амалий кўникмаларга эга эмаслиги ҳамда уларнинг жавобгарлик даражалари аниқ белгиланмагани, тест синовлари учун танланган бино ва аудиторияларнинг жиҳозланиши мавжуд талабларга жавоб бермаслиги, биноларнинг олий таълим муассасалари бош штабидан узоқ масофада ва тарқоқ жойлашгани, биноларнинг шахсни аниқловчи фото ва видео қурилмалари, тест синовларида фойдаланиши ман этилган воситаларни аниқловчи замонавий техник жиҳозлар билан таъминланмаганлиги, аудиторияларда видеокузатув камераларининг мавжуд эмаслиги тест синовларини ўтказиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш ва уни назорат қилиш сифатининг тушиб кетишига олиб келган.

Бундан ташқари, тест синовларини ўтказишнинг амалда бўлган тартиби тест натижаларини қисқа муддатда ҳисоблаб чиқариш имконини бермаган.

Юқорида қайд этилган муаммо ва камчиликлар олий ўқув юртларига қабул қилиш бўйича ўтказилган тест синовларининг адолатли, холис ва шаффоф ўтказилишини етарли даражада таъминлаш имконини бермаган ва оқибатда абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари эътирозларига сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги қарори қабул қилиниши юқорида қайд этиб ўтилган муаммоларнинг ўз ечимини топиши учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари Тошкент шаҳрида “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ҳамда унинг ҳудудида қўшимча йиғма павильонлар ўрнатилиб, улардан самарали фойдаланган ҳолда, шунингдек, катта сиғимдаги бошқа биноларда, вилоят марказларида эса Олимпия захиралари коллежлари ёки жойлардаги бошқа муассасаларнинг катта сиғимдаги биноларида, тест жараёнининг ошкора ва шаффофлигини таъминлаган ҳолда, видеокузатувлар орқали онлайн тизимда жамоатчиликка, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналарига кўрсатиб ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санъатнинг шармандали “санъати”

ОАВларида барчанинг нафратига учраган Санъат Умаровнинг ўта шавқатсиз инсонга ўз онаси, опаси, синглиси каби аёл кишига қилган муносабатини ёзиб, ўз фикрларини ...

Президент халқ дарди билан яшаши керак !.

Мен хайвон эмасман, мен ақлли мавжудод бўлган инсон сифатида ўз фикримни ҳар доим билдиришга хақлиман !!!. Президент халқ дарди билан яшаши керак !. Ҳа бизнинг президентимиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400