Душанбеда талаба қиз ўз ихтиёрисиз тўйга норозилик сифатида жонига қасд қилди

Ўтган дам олиш кунларида Тожикистон миллий университети биология факультетининг II курс талабаси бўлган қиз – Зокирамоҳ Холбоева 4 қават деразасидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Кусдошлари ва ўқитувчилар ўқишда илғор бўлган бу қиз нима учун ўзини ўлдиришга қарор қилганини ақлларига сиғдира олмаяпти.

ТМУ биология факультетининг ходими Сайвали Қароев шанбага ўтар кечаси, 11 ноябрда бу қиз «Гипроземгородок» туманидаги тоғаси хонадониннинг деразасидан ўзини ташлаб юборганини айтди.

«Ҳеч нарса кулфатдан дарак бермасди, у яхши ўқирди, ижодий ҳаваскорлик гуруҳига қатнар эди», – дейди Қароев.

Курсдошлари Зокирамоҳни «Маҳзар» танловининг репетициясига чақирмоқчи бўлганларида унинг ўлимидан хабар топишди. Қиз талабалар тўгарагида раққоса эди ва конкурсда қатнашиши керак эди. Ёшлар Зокирамоҳ «оилавий шароити» туфайли жонига қасд қилган, деган фикр билдирдилар. Талабалардан бири исмини айтмаслик шарти билан, қизни унинг ихтиёрига зид равишда эрга бермоқчи бўлганларини хабар қилди.

Зокирамоҳнинг Истарафшонда яшайдиган қариндошлари ҳозирча вазиятни изоҳлашга тайёр эмас. Қиз 11 ноябрь куни ўзи туғилиб ўсган жойда дафн қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жанубий африкадаги руҳоний «ўлик»ларни «тирилтиргани» учун суд қилинади

Жанубий Африкадаги бир нечта дафн маросимларини ўтказиш бюролари ўзини ўликни тирилтирганлик ва «пайғамбарлик»да даъво қилаётган пасторни судга бермоқчи. Бу ҳақда «ББС»га ...

Ўзбекистонда расман 1 миллион 391 минг киши ишга муҳтож бўлмоқда

2019 йил 22 май Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий ...

Мухаммад шакур: “экспортни тижоратчиларга берайлик”

Бу йил Сурхондарёда минглаб тонна пиёз шундоқ ерда қолиб кетди. Минглаб тонна картошка нобуд бўлди. Деҳқонлар хонавайрон бўлди. (more…)