Credit Suisse рейтинги бўйича Ўзбекистон ўртамиёна бойликка эга

Ўзбекистоннинг ўртача даромади паст. Мамлакатда аҳоли жон бошига тўғри келадиган бойлик даражаси йилига 6637 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда kommersant.uz сайти хабар тарқатди.

Швейцариянинг Credit Suisse йирик молиявий конгломерати фаровонлик бўйича Global Wealth Report 2017 ҳисоботини тақдим этди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда киши бошига тўғри келадиган йиллик фаровонлик кўрсаткичи 6,637 доллар; киши бошига ЯИМ 3,355; умумий бойлик 134 доллар деб белгиланган.

Рўйхатда камбағал мамлакатлар сирасига Гана, Гаити, Мальдив ороллари, Нигерия ва бошкалар киритилган. Уларда киши бошига тўғри келадиган бойлик даражаси 1 мингдан 5 минг доллар атрофида.

Рўйхатда барча талабларга жавоб берувчи энг бой мамлакатлар қаторида Швейцария, АҚШ, Янги Зеландия, Швеция, Буюк Британия мустаҳкам ўрин эгаллаб турибди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" ...

Тўқаев алия назарбоевага алоқадор бўлган компанияни ёпишни буюрди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 11 январь куни парламентда нутқ сўзлаб, "Оператор РОП" ёпишни буюрди. Компания Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон ...

Қирғизистонда isuzu​ ва ravon​ моделлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда (аудио)

2018 йилдан бошлаб Қирғизистондаги 4та шаҳарда Ravon автомобиллари ва Isuzu автобуси ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Заводлар Қирғизистоннинг Бишкек, Ўш ва Қора-Болта ...