NASA Ернинг 20 йиллик ўзгаришларини намойиш қилувчи лавҳа эълон қилди

Американинг фазовий тадқиқотлар билан шуғулланувчи NASA агентлиги YouTube саҳифасига Ердаги иқлим ўзгаришларини кўрсатувчи анимация ролигини жойлаштирди.

Лавҳада 20 йил мобайнида ўзгаришлар сунъий йўлдошлар томонидан 1997 йилдан буён олинган фотосуратлар орқали намойиш қилинади.

Видеода Ердаги абадий музликлар ва қор қопламининг ҳажми қандай ўзгарганини кўриш мумкин. Хусусан, ҳароратнинг кўтарилиши оқибатида Арктика яшил тусга кирган. Сайёранинг айрим ҳудудларида “биологик бўшлиқлар” пайдо бўлган.

Аудиолар