Туркияда Туркманистон фуқароси “Гуленчилар билан алоқаси учун” судланмоқда

Туркиянинг Қирқларели шаҳрида турк диний намояндаси Фатхуллаҳ Гулен издошлари сифатида кўрилаётган 10 киши иши бўйича суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда. Улар “Адлия вазирлиги давлат тузилмаларида тармоқ ташкил этганликда” айбланмоқда.

Туркия матбуотининг хабар қилишича, айбланувчилар орасида Туркманистон фуқароси Ихтияр Аннаев ҳам бор. Туркиянинг кундалик Milliyet газетасининг 15 ноябрь куни хабар беришича, гуруҳ маҳфий алоқа учун Bylock деб номланган ижтимоий платформадан фойдаланган. Айбланувчилар орасида судидоралари ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари ҳам бор.

Аннаевга нисбатан “Фатхуллаҳ Гулен гуруҳига тегишли” ётоқхоналардан бирида мураббий бўлиб ишлаш, шунингдек Bylock мулоқот тармоғидан фойдаланиш каби айблар июл ойида қўйилган эди. Аннаев ва бошқа айбланувчилар бу айбларни инкор қилмоқда. Маълум қилинишича, Республика терговчиси Осман Бекмезчи тергов натижаларини эълон қилар экан, Аннаев ва 9 нафар Туркия фуқаросига нисбатан қамоқ жазоси берилишини сўради.

Гулен ҳаракати билан боғлиқ одамларнинг ҳибсга олиниши борасида Туркия матбуотида пайдо бўлаётган хабарларда Туркманистон фуқароларининг исми-шарифиҳам мунтазам равишда учраб туради.

Хорижда истиқомат қилаётган Фатхуллаҳ Гуленнинг издошлари 2016 йилнинг 15 июль куни давлат тўнтаришига уринишда айбланади. Ҳодисалардан сўнг Гулен баёнот бериб ўзининг давлат тўнтаришига алоқаси йўқлигини айтиб, ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таниқли сиёсатчи баҳодир хон туркистоннинг таваллуд айёми

Азиз ватандошимиз, қадрдон БАҲОДИР ХОН ТУРКИСТОН! Мана шу унутилмас, шукуҳли дамларда сизни, навқирон ва шижоат ёши,  туғилган кунингиз билан чин қалбдан табриклаб, самимий ...

“деҳқонники йилда армон”ми?

Қорақалпоғистонлик деҳқонлар аччиқ мурч  сабаб касодга учрамоқда. Фото:Вокруг света Қуйи оролбўйида қадимдан қолган гап бор: деҳқонники йилда армон. Унинг маъносини ...

Исён

Абдураҳмон жевачи Абдужабборов 1846 йили ҳозирги Жиззах вилояти Фориш туманининг Кўҳнабозор қишлоғида ўртаҳол деҳқон оиласида таваллуд топган. 1866 йили эски мактабга ўқишга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400