Қўшнилар аҳиллиги тараққиёт гарови

Қўшнилар аҳиллиги тараққиёт гарови

Халқимизда «кӯрпа сотсанг қӯшнингга сот, бир четида ӯзинг ӯтирасан», «Яхши қӯшни дӯстингдан яқин», “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қӯшнинг яхши”, деган ажойиб нақллар бор.

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлатлари ҳақида яхши гапирди.

«Остона клубининг» учинчи йиғилишида  Британиянинг халқаро хавфсизликни таҳлил қилиш гуруҳи директори Рафаэлло Пантуччи Ӯрта Осиёдаги 5 давлатнинг орасини нима жонлантира олади дея сӯраганди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев  Марказий Осиё мамлакатлари ҳақида шундай деб жавоб берди. Унга кӯра: «Бизнинг тарихимиз, динимиз, маданиятимиз бир.

Худо бизни бир-биримизга ёрдамлашишга, ҳудудий хавфсизлигимизни таъминлашга, бирга бӯлишимизга ундади.

 Шунга кӯра ҳозир Ӯзбекистонда кӯпгина  яхши ӯзгаришлар рӯй бермоқда. Мен буни ташқаридан кузатиб юрибман.

Шу ишлар натижасида Қозоғистон билан Ӯзбекистон орасидаги савдо-сотиқ 30% га ошди. Икки давлат халқлари ӯртасида яқин алоқалар қайта жонланмоқда. Биз қӯлимиздан келганча ёрдамлашяпмиз.

Бундай ӯзгаришлар Туркманистонда ҳам, Тожикистонда ҳам бӯлмоқда. Яқиндагина Қирғизистонда президент сайлови бӯлиб ӯтди. Мен Марказий Осиё келажагига улкан ишонч билан қарайман.

Бу бировга қарши бирлашиш эмас, бу бизнинг мамлакатларимизнинг юксалиши билан халқларимизнинг келажаги учун бирлашишимиз дир» – деди.

Чиндан ҳам ҳозир Қозоғистон билан орадаги алоқамиз жуда яхши аҳволда. Лекин Қозоғистон билан Қирғизистоннинг аҳволи салбий тус олаётганини инкор этолмаймиз.

Бу Евросиё иттифоқи аҳволига таъсир кӯрсатмай қолмайди, албатта. Эндигина жонланиб, оёққа туриб келаётган иттифоқнинг эртанги куни қандай аҳволда қолади?

Сиёсатчи Атамбоевни ҳам тушунса бӯлади. У ҳам қирғиз халқига яхши бӯлсин дейди. Аммо ӯша бир нотӯғри босилган қадамдан вазият шу аҳволга келди. Ким билсин балки ӯша пайтда Назарбоев Бабанов билан учрашмаганида шу гаплар бӯлмасмиди?!

Барибир, Бабанов президент бӯла олмади, қайтанга ишдан кетди. Лекин вазият ӯнгланмаяпти, қайта борган сари кучайиб бормоқда. Алмазбек Атамбоев яна бир марта Қозоғистон ҳукуматини қаттиқ танқид остига олди. Сабаби Қозоғистон билан чегарадаги муаммолар, Қирғизистоннинг кундан-кунга инқироз кӯчасига кириб бораётгани унинг ҳам нафсониятига тегаётгани аниқ.

Ҳозир ӯртадаги норозиликлардан икки давлат шаънига ҳам, сиёсат оламида ӯз ӯрнига эга икки инсон обрӯсига ҳам путур етказмоқда. Буни океан орти давлатлари қахқаҳ отиб роҳат билан кузатаётганигани шубҳасиз аниқ.

Муаллиф: Нур Дӯст

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мамлакатни ким бошқараяпти? (20)

                                                         (йигирманчи мақола)                                         ИЛК БОРА ЮЗМА-ЮЗ                  Шуни очиқ айтишим ...

Буёғи нима бўлади?

Шерзод Қудратхўжаев ва Татьяна Зокирова қарама- қаршилиги давом этмокда. Энди Татьяна Зокирова ўзининг тўғридан-тўғри хақорат қилинганлигини даъво қилмокда.  Шерзод ...

Тошкент-чимкент автобуси йӯлга қӯйилажак

Тошкент Чимкент шаҳарлари ӯртасида автобус қатнови йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Озодлик радиоси. (more…)