Роберт Мугабега истеъфо учун сўнгги муддат берилди

Зимбабве президенти Роберт Мугабе 20 ноябрь куни мамлакатдаги ҳукмрон ЗАНУ-ПФ партияси раҳбари лавозимидан озод қилинди, унинг ўрнига собиқ вице-президент Эммерсон Мнангагва сайланди.

Президент атрофидаги “жиноятчиларни ҳибсга орлиш амалиёти” бошланганидан бери мамлакатни амалда ҳарбийлар бошқараётган бўлишига қарамай, Мугабе расман Зимбабве президенти лавозимида қолмоқда.

Президентнинг рафиқасиГрейс Мугабе партия сафларидан ўчирилди.

ЗАНУ-ПФ партияси Роберт Мугабега кескин талаб қўйди – у ўз xоҳиши билан маҳаллий вақт билан 12.00гача (Тошкент вақти билан 15.00- тарж.) президентлик лавозимидан кетиши керак, акс ҳолда импичмент жараёни ишга тушади, деди журналистларга вазир Патрик Чинамаса.

 37 йилдан бери Зимбабени бошқариб келаётган Мугабе чоршанба -15 ноябрь куни ҳарбийлар ҳукумат бинолари ва давлат телевидение студиясини қўлга киритганидан сўнг уй қамоғига олинди. Мамлакат ҳукуматидаги нуфузли вазирлар ҳибсга олинди.

Ҳокимиятни қўлга олган зобитлар мамлакатда ҳарбий тўнтариш юз берганини инкор қилмоқда, улар ўзларининг ҳатти-ҳаракатларини президент фаолиятини назорат қилаётган “жиноий гуруҳларга” қарши кураш амалиёти дея аташмоқда.

Куни кеча мамлакат пойтахти Хараре ва бошқа шаҳарларда армия ҳаракатларини қўллаб қувватловчи ва Мугабе истеъфосини талаб қилувчи оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Намойиш иштирокчилари ўзларнинг ҳиссиётларини яширишмади ва Мугабе давридаги бир неча ўн йилликлар вақтида қатоғонлардан сўнг сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар зарурияти ҳақида гапиришди, дея хабар берди Reuters ва AFP агентликлари.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фейсбукда бошқа, ҳаётда бошқа халқмиз

Бразилияда пенсия ислоҳотларига қарши 45 миллион киши намойишга чиққанлиги айтилмоқда. Намойишчилар Бразилиянинг 27 штатида кўчага чиққан. Норозилик намойишида 210 миллиондан ...

Танқид  устуворми, ё таҳлил?

        Кейинги пайтларда интернет тармоқларидаги узатилаётган ахборот кўламини кузатиб ҳайратим ортади. Пролетариатнинг “доҳий”си Владимр Ильич таъбири билан айтилган ...

Истамбул шифохонасида ўзбекистонлик аёл вафот этди

Туркияда шифохонада ўзбекистонлик аёл вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Хабарда айтилишича, соғлиги ҳолатининг кескин ёмонлашгани ...