Ҳакерлар Ўзбекистондаги расмий сайтларни бузиб кирди

Ўзбекистондаги бир неча расмий давлат сайтларига ҳакерлар томонидан ҳужум қилинган.

Ҳакер ҳужуми Kun.uz сайтининг ёзишича 20 ноябрь куни таҳминан соат 17:00 атрофида уюштирилган. Ҳужум натижасида Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Давлат тест маркази веб сайтлари ишдан чиққан.

Хабар қилинишича, веб сайтларга ҳужум Skidie KhaN тахаллусидаги, ўзини бангладешлик деб таништирган кибер ҳужумчи томонидан амалга оширилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб сайтига ташриф буюришда ҳам қийинчиликлар пайдо бўлди, деб ёзади Kun.uz.

Cyber Command0s ҳакерлар гуруҳи аъзоси сифатида тан олинган кибер ҳужумчи бундан аввал, Мяньма ҳукумати веб сайтини ҳам ишдан чиқарганди. Ўшанда у «барчаси роҳингя учун», дея изоҳ қолдирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Водий аҳолиси яна электрдаги узилишлардан норози бўлмоқда. бу ҳолатга табиий газ танқислиги сабабми?

Мана қиш фаслининг охирги ўн кунлигидамиз. Бу йилги совуқ ойлар давомида водийнинг уч вилоятида аҳоли кундалик эҳтиёжи учун энг долзарб бўлган электр таъминотида ижобий ...

Мозамбикда миллионлаб инсонлар очарчилик ёқасида

Йил бошидан бери иккита вайронкор довулни бошдан ўтказган Мозамбикда яшовчи 1,9 миллион кишига очлик хавф солмоқда, бу ҳақда «Regnum» Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълумоти ...

Польшадаги йтҳда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Польшадаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди. Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, 18 май куни С-3 Польша миллий ...