Россияга фоҳишаларни жўнатиб турган фуқаро Тошкент аэропортида қўлга олинди

Уч нафар ўзбекистонлик аёлни Россияга фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида юбормоқчи бўлган фуқаро Тошкент ҳалқаро аэропортида ушланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, муқаддам судланган Бердиева Мубарак, фуқаролар Н.Э.Олимова, Н.Х.Бўриева ва М.Х.Носироваларни Россия Федерациясида фоҳишалик билан шуғулланиб, катта миқдордаги даромад олиш билан қизиқтирган. У бу уч аёлни фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида Россияга юбормоқчи бўлган вақтида, ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент ҳалқаро аэропортида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б” банди (одам савдоси, яъни икки ёки ундан ортиқ шахсларни улардан фойдаланиш мақсадида ёллаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ўтказилган дастлабки тергов давомида фуқаро Бердиева кўрсатиб ўтилган аёллардан ташқари фуқаролар М.И.Юлдашева, Ш.К.Муминова, Г.И.Махмудова, Д.А.Миркаримова ва И.У.Расуловаларни ҳам фоҳиша сифатида ишлатишлик учун Россия Федерациясига юборганлиги аниқланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, М.К.Бердиеванинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Манбаа: sputniknews-uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«гранд» радиоси гулнора каримованинг эри рустам мадумаровга тегишли эканлигини рад этмоқда

«Гранд» радиостанцияси Гулнора Каримованинг эри Рустам Мадумаровга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди, деб ёзади “Дарё” нашри. «20 йиллик фаолиятимиздан сўнг ...

Эркинжон турдимов:ҳали ҳам ота-оналардан мактаб учун пул йиғишлар бор

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов жорий йилнинг 22 август куни вилоят Халқ таълими ходимларининг анъанавий август анжумани ялпи йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоят ...

17,2 тонна ўзбек узуми россияга киритилмади

Россиянинг Қозоғистонга чегарадош Челябинск вилояти ҳудудига 17,2 тонна ўзбек узуми киритилмади. «REGNUM» Россельхознадзорнинг Челябинск вилояти бошқармаси матбуот хизматига ...