Тошкентда руҳий касаллар шифохонасидан қочган учинчи бемор ҳам ушланди

Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган қаттиқ назорат остидаги руҳий касалликлар шифохонасидан 20 ноябрь куни қочган уч беморнинг учинчиси ҳам ушланди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси мулозимининг айтишича, 33 ёшли Шорқул Омонов 21 ноябрь куни Чилонзор туманида жойлашган “Абу Саҳий” бозори ҳудудида қўлга олинган.

Ўғирликда айбланиб, суд ҳукми билан 9 ойдан буён Олмазор туманидаги қаттиқ назорат қилинадиган руҳий касалхонада мажбурий даволанаётган Шорқул Омонов 20 ноябрь куни 2 шериги билан қочган эди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси мулозимининг айтишича, Омоновни “Абу Саҳий” бозорида ушлаш пайтида у милиция ходимларига пичоқ билан қаршилик кўрсатган.

– У ёнида бўлган пичоқ билан ички ишлар ходимига қаршилик кўрсатиб, ён-атрофдагиларга нисбатан жиддий хавф туғдирган. Уни ушлаш пайти бир ходимимиз тан жароҳати олди. Шунга қарамай, у Омоновни қуролсизлантириб, қўлга олишга муваффақ бўлди”, – деди Тошкент ИИБси мулозими.

Эслатиб ўтамиз, Шорқул Омонов билан бирга қочган Маъруф Рашидов ва Аҳрор Ҳамроев бир кун олдин Тошкентнинг Олмазор туманида ушланган эди.

Тошкент ИИБси мулозимининг айтишича, уччала шахс ўта хавфли жиноятларда айбланган. Жумладан, Маъруф Рашидов одамга қасддан тан жароҳати етказганликда, Ахрор Ҳамроев эса катта миқдорда наркотик модда ноқонуний савдоси билан шуғулланганликда ҳамда қамоқxонадан қочишда айбланган.

Қўлга олинган уччала бемор шифохонага қайтарилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сифатсиз дафтарлар жиддий касалликлар ўчоғи бўлиб қолиши мумкин

 Дафтар маҳсулотларини тайёрлашда тасдиқланган Умумий техник регламент ва стандартга кўра, 12 варақли дафтарнинг вазни 70-80 граммли қоғоздан тайёрланган бўлиши керак. Лекин ...

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ...

Депутатман, дейишга ийманаман…

Бу битикни ёзишга олти ойдан кам тайёрланмадим. Аммо одатдагидек, материал тўплаш учун эмас. Қандайдир жараённи ҳам кутганим йўқ. Рости, ёзишга қўрқдим (ҳозир ҳам қўрқиб ...