БМТда “Қозоғистон томонидан Қирғизистон қамал қилиниши билан боғлиқ” масала кўтарилди

Нью-Йоркдаги ҚРнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси БМТга аъзо мамлакатларни Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида юзага келган вазият ҳақида хабардор қилди.

ҚР ТИВ матбуот хизмати тарқатган хабарларга кўра, 17 ноябрь куни БМТ қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеясининг иккинчи қўмитаси иш доирасида иқтисодий, экологик ва молиявий масалаларга қаратилган бир қатор резолюциялар муҳокама қилинди.

“Бир томонлама иқтисодий чоралар кўрилиши, ривожланаётган мамлакатларни сиёсий ва иқтисодий мажбурлаш воситаси” деб номланган резолюция лойиҳаси мухокама қилинаётганида ҚРнинг доимий вакили Миргуль Молдоисаева баёнот билан чиқди ва 2017 йилнинг 10 октябридан бери Қозоғистон томонидан одамлар, транспортлар ва маҳсулотларнинг эркин ҳаракатланишига сунъий равишда тўсиқ қўйилаётганини таъкидлади.

«БМТга аъзо мамлкакатлар қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият, ҚРга иқтисодий зарар келтириш ҳамда мамлакатнинг сармоявий ва сайёҳлик жозибадорлигига путур етказиш мақсадида иқтисодий ва транспорт қамали борасида хабардор қилинди», – дейилади ҚР ТИВ хабарида.

Таъкидланишича, резолюциянинг бирор бир давлат бошқа давлатни ўз суверен ҳуқуқларини амалга ошириши йўлида бир томонлама иқтисодий, сиёсий ёки бошқа ҳар қандай чораларни кўра олмайди деган бош ғоясини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қирғизистон делегацияси қабул қилинаётган ҳужжат биродарлик руҳи ва халқлар ўртасидаги ҳамкорликка раҳна солувчи ва мамлакатларнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилувчи ҳолатларга барҳам беришига ишонишини айтди.

Қирғизистон резолюцияни қўллаб-қувватлаб овоз берди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Камилов: афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов "Россия сегодня" ХАА мухбирининг Тошкентда баҳорда Афғонистон бўйича бўлиб ўтадиган анжуманда нималар муҳокама қилиниши ва қайси ...

Бўка туманида 32 туп “кўкнор” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, йўқ қилинди

2019 йил 29 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан Бўка туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида вақтинча Бекобод шаҳрида яшовчи Х.Ю ўзи ишлайдиган Бўка тумани Жўрабод ...

Пўлат бобожонов:жаслиқда 395 нафар маҳкум сақланмоқда

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон ИИВга қарашли 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясининг (Жаслиқ ...