Дайджест: Меркелнинг оғир кунлари. Мугабе ўрнига “Тимсоҳ”. ИД Папага таҳдид солмоқда. Болливуд актрисаси хавф остида

Меркелнинг оғир кунлари

Ангела МеркельГермания канцлери лавозимидан кетиш ниятида эмас, дея хабар берди немисларнинг ZDF телеканали. Телеканал журналистининг каолиция тузиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг барбод бўлгани сабаб истеъфога чиқиш эҳтимоли ҳақидаги саволига жавоб берган Меркель хоним мамлакатни бундан кейин ҳам бошқаришга тайёрлиги ҳақида баёнот берди. «Менинг сайловолди дастуримдаги ваъдаларимдан воз кечиш ниятим йўқ», деди канцлер хоним.

Музокаралардан Эркин демократлар партиясининг чиқиши оқибатида каолиция хукумати борасидаги музокораларнинг барбод бўлиши Германия сиёсати учун сюрприз бўлди. Германияда қайта парламент сайловлари ўтиши эҳтимоли ҳақида гапира бошлашди, дея ёзди Washington Post. Нашрнинг таъкидлашича, атиги бир неча ой муқаддам Ангела Меркель Европадаги энг кучли раҳбар сифатида кўрилар ва айримлар унинг олимпдан президент Трампни тушириб, Ғарбий ярим шарнинг етакчисига айланганини тасдиқлашабошлаган эди. Бироқ эндиликда у Германиянинг ўзида ҳам энг нуфузли сиёсатчи сифатида кўрилмаяпти, дея ёзди газета.

Мугабе ўрнига “Тимсоҳ”

«Мугабе кетганидан сўнг Зимбабве эртанги тонги қандай бўлади?», деган саволни ўртага ташлади The New York Times. Нашр мамлакатни 37 йил бошқарган 93- ёшли диктатор ўрнига ҳокимиятга унинг собиқ ўринбосари, айни дамда рақиби бўлмиш Эммерсон Мнангагва келиши мумкинлигини шаъма қилиб ўтди. Хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари, “Тимсоҳ” лақабли сиёсатчининг “Мугабега нисбатан хокимиятни камроқ қаттиқўллик билан бошқаришига умид билдирилмоқда”. The Guardianнинг ёзишича, Зимбабве ҳукмрон партияси “парламент депутатларига иқтисодий ўсишнинг пасайиши ва қонунларни ҳурмат қилмаслиги туфайли “беқарорлик манбаи” сифатида Мугабени хокимиятдан четлаштириш борасидаги резолюция лойиҳасини тақдим қилган”. Шу каби келажакдан Мнангагвуни“огоҳлантиришган”.

ИД Папага хавф солмоқда

Бир қатор мамлакатларда фаолияти тақиқланган “Ислом Давлати”(ИД) жангарилари тарғибот плакатини эълон қилишди, унда Рим папаси Францискнинг қатли акс этган. Newsweek бу плакатни Telegram иловасида учратган – унда юзини оқ дастрўмол билан беркитиган террорчи Рим папасининг танасидан жудо қилинган бошини ушлаб турибди. Плакатнинг юқори қисмида насронийлардан “улар томонидан тўкилган ҳар томчи қон учун” ва “хар бир бузилган уйлари учун” қасд олиниши борасида таҳдид билдирилган.

“Бу каби таҳдидларнинг Рождество байрами арафасида пайдо бўлиши ҳайратланарли эмас. ИД гуруҳи ва унинг тарафдорлари бу каби таҳдидларнинг тарқатилиши ОАВ томонидан ўзларига эътибор қаратилишини” яхши билишади, дейди Newsweek билан мулоқотда SITE Intelligence Group директори Рита Кац.

Болливуд актрисасини бадбашара қилишмоқчи

Ҳиндистонда радикаллардан бири “Падмавати” (Padmavati) фильми учун, кимки ҳинд киноюлдузи Дипика Падуконе ва болливуд режиссёри Санжай Лил Бхансалининг абжағини чиқарса ёки ўлдирса, унга 100 млн рупий (130.000 евро) беришни ваъда қилди. Италиянинг La Repubblica нашри ҳинд ОАВга таянган ҳолда, таҳдидлар ва норозиликлар туфайли, Viacom18 Motion Pictures кинокомпанияси фильм экранларга чиқарилишини номаълум муддатга кечиктиришга мажбур бўлганини хабар қилмоқда. Фильм премьераси 1 декабрга мўлжалланган эди.

“Падмавати” фильми XVI асрдаги эпик достонга асосланган бўлиб, бу достонда Деҳли султони Оловуддин Хилжий қандай қилиб ражпутларнинг Меҳвар князлигини қамал қилгани ва агар гўзал қиролича Падмавати унинг хотини бўлишга рози бўлса, ҳеч кимга тегмаслигини айтгани ҳикоя қилинади. Лекин Болливуд юлдузи Дипика Падуконе ролини ижро этаётган қиролича уятдан кўра ўз жонига қасд қилишни афзал кўрган. Ҳинд радикаллари ражпутлар қироличаси ёмон қиёфада тасвирланганини таъкидлашмоқда, деб ёзади La Repubblica.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мутахассислар огоҳлантиради: кириб келаётган қиш сўнгги 100 йилликдаги энг совуғи бўлади!

Мутахассислар кириб келаётган қишни сўнгги 100 йилликдаги энг совуғи бўлади, дея тахмин қилишмоқда. Бутун дунёда шундай ҳолат кузатилиши кутилмоқда. Европаликлар башоратларга ...

Каримовнинг хатолари бартараф этилмоқда

Бугун 17 октябрь 2017 йилда Тошкент вилоят ҳокимлигида бир гуруҳ фуқаролиги йӯқ шахсларга, яъни собиқ СССР ватандошларига Ӯзбекистон фуқаролик паспорти тантанали равишда ...

Ўзбекистонлик ногиронларнинг арз-додларини ким эшитади? 

Яқинда хотинимни қариндошларим билан Россияга жўнатдим. - Яхши бор хотин! – дедим кетиш олдидан. – Асло биздан хавотир олма. Ойма ой доллар юбор. Яна уч йилгача қайтма: икки ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400