Қозоғистоннинг ташқи қарзи эълон қилинди

Миллий банки Қозоғистоннинг ҳозирги кундаги ташқи қарзи миқдорини эълон қилди, дея хабар беради ҚазАқпарат мухбири.

Қозоғистон Республикаси Миллий банки раисининг ўринбосари Алписбой Ахметовнинг таъкишлашича, 2017 йилнинг 1 июлига қадар бўлган ҳолат бўйича Қозоғистон Республикасининг ташқи қарзи 167,9 млрд. долларни ташкил этади.

Шундан 7,9 фоизи ёки 13,2 млрд. доллар давлат сектори, 3,7 фоиз ёки 6,2 млрд. доллар банк сектори, 25,2 фоиз ёки 42,4 млрд. доллар бошқа секторлар, қолган 63,2 фоиз ёки 106,1 млрд. доллар фирмалараро секторлар ҳиссасига тўғри келади.

“Давлат секторининг ташқи қарзи халқаро молия бозорига чиқарилган эркин еврооблигациялар қийматининг ўсишига ҳамда Миллий банкнинг қисқа муддатли ноталарига норезидент томонлардан талабнинг ошишига бевосита боғлиқ ҳолда 0,4 долларга кўпайган.

Банкларнинг (иккинчи даражали банклар ва “Қозоғистон Тараққиёт банки” АЖ) ташқи мажбуриятлари 1,0 млрд. АҚШ долларига камайган. Улар сирасига ҳозирги ташқи қарз ва облигацияларни режали турда ўташ ҳам киради”, – деди у.

Шунингдек, Алписбой Ахметов фирмалараро қарзнинг 1,8 млрд. долларгача ошиши сабабини ҳам изоҳлади.

Банк раиси ўринбосарининг айтишига қараганда бунга нефть-газ лойиҳаларини молиялаштиришни давом эттириш ҳамда инвесторларнинг олдидаги дивидентлари ва қарз мукофотларини қопламаслиги сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Миллий банки Қозоғистон Республикасининг ташқи ва ички қарзлари ҳақида мунтазам равишда расмий турда маълумот бериб боради, яъни банк тизимида шаффофлик ва ошкораликка амал қилинади.

Бизнингча, ушбу усулдан Ўзбекистон Миллий банки ҳам унумли фойдаланиши, яъни банк тизимида шаффофлик ва ошкораликни йўлга қўйиши керак. Мамлакатимизда давлатнинг ташқи ва ички қарзи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар кенг халқ оммаси ҳукмига ҳавола қилинмайди.

Аммо минбарларда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йўқлиги бот-бот тилга олинади. Лекин банк тизимида шаффофлик ва ошкоралик йўқлиги, расмий маълумотлар эълон қилинмаслиги туфайли бундай ахборотларга юртдошларимиз кўпам ишонавермайди.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга бепул 50 бош парранда берилади

Ўзбекистон вилоятларида пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга 50 бошдан 90 кунлик парранда ва тут кўчатларини шартнома асосида бепул етказиб берилади. Бу ҳақда ...

Фискаль децентрализация сиёсий децентрализациядан кейин бошланиши керак

Кечаги Андижон ҳокими билан боғлиқ воқеа жуда кўп баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Бироз эҳтиросларни босган ҳолда, вазиятга тўғри баҳо бериш, муаммони аниқлаш ва уни ...

Ўзбек тўйларидаги ҳиндулар удумлари

Ҳиндистон ислом динига ҳеч қачон бўйсунмаган. Ҳиндулар ҳар қанча мажбур қилинмасин тилда исломни қабул қилган. Аммо эътиқодда ҳиндуийликни сақлаб қолишган. Шу сабаб энг чигал ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400