Санкт-Петербургда тожикистонлик «халқ генерал»и Саид Ғози йўқолиб қолди

dav

90-йиллардла машҳур бўлган руҳоний Саид Қиёмиддин Ғозининг қариндошлари у Истанбулдан Санкт-Петербургга қайтиб келиши билан йўқолиб қолганини айтишмоқда. Саид Қиёмиддин Ғози сўнгги бор ўғлига 21 ноябрь куни кечқурун Питер аэропортидан қўнғироқ қилган ва Тожикистонга депорт қилинаётганини айтган.

Руҳонийнинг рафиқаси Ражабгул Мусалмонованинг айтишича, Саид Қиёмиддинни Санкт-Петербург – Хўжанд самолётига ўтқазишгани аниқ бўлди. Бироқ, Сўғд вилояти маъмурий марказига келган самолёт йўловчилари орасида у йўқ эди. Хўжанд аэропортида руҳонийнинг қариндошларига самолётда Саид Қиёмиддин Ғози ўзини ёмон ҳис қилгани боис, “Тез ёрдам” уни шифохонага олиб кетганини айтишди.

Тожикистон муҳолифатига тегишли вебсайтнинг хабар қилишича, Саид Ғози Санкт-Петербург аэропортида Тожикистон ва Россия махсус хизматлари ходимлари томонидан ушланган. Ўша куни кечқурун у Хўжандга экстрадиция қилинган. Айни дамда у шаҳардаги тергов изоляторларидан бирида ушлаб турилибди, дея таъкидлайди «Паём» сайти.

Ражабгул Мусалмонованинг айтишича, эри ёз ойида йиқилиб тушган ва оёғини синдириб олган. «Бир ойдан кўпроқ у Россияда даволанди. Бироқ даволашлар самара бермади ва у Эронга боришга қарор қилди», – дейди аёл. 21 ноябрь куни кечқурунСаид Қиёмиддин Ғози Эрондан Истанбул орқали Санкт-Петербургга қайтган. Рафиқасининг сўзларига қараганда, 2015 йилдан бери руҳоний Нева бўйидаги шаҳарда яшаб келарди. Бу шаҳарда у қаҳвахонага эгалик қилиб, ўғиллари билан ишларди. Ражабгул Мусалмонованинг таъкидлашича, унинг эри Тожикистонда ҳам, Россияда ҳам қидирувда бўлмаган. Руҳоний анчадан бери сиёсат билан шуғулланмайди ва бирор бир исломий партия аъзоси бўлмаган.

Қиёмиддин Ғозиев ёки Эшон Саид Қиёмиддини Ғози 90 йилларда тожик руҳонийси сифатида машҳур эди. У 1992 йилдаги «Шахидон» майдонида (Тожикистон КП МК собиқ биноси олди) коммунистик режимга қарши бўлганларнинг намойишидаги нотиқлардан бири эди. Айнан ўша майдонда унга “халқ генерали” деган норасмий ном берилган эди. Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиши билан у Афғонистонга ўтиб кетди ва Бирлашган Тожик мухолифати билан ҳамкорлик қилди. 1997 йилда Тожикистонда Тинчлик ва миллий Келишув Битими имзоланганидан сўнг мамлакатга қайтди ва Миллий яраш Комиссиясининг қўмиталаридан бирининг аъзоси бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зангиотадаги манзил колониядан подполковникнинг жасади топилди

Ички ишлар вазирлигига қарашли Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган жазони ижро қилиш манзил колонияси жиноят қидирув тезкор бўлими подполковниги бўлган А.А ўзини ...

Қозоғистонда 2 ўзбек автоҳалокат қурбони бўлди

Бугун, 14 август куни эрта тонгда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги ...

Зоминдаги тарихий объект бузилиш арафасида (сурат)

Тарихга ҳурмат шуми? Ёхуд ўз оёғига болта уриш! Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар мамлакатимиз иқтисодиётини ҳар томонлама ривожлантириш, шу орқали ...