Ўзбек дунёсига ўзбекча қараш: Радикаллашув илдизлари

Бугунги кунда ўзбек жамиятининг зиёлилари ва бўлаётган жараёнларга қизиқиш билдириб турадиган фаол қатлами орасида жамиятимиздаги радикаллашув таҳдидлари, уларнинг кўлами ва асосий омиллари тўғрисида баҳс-мунозаралар бўлмоқда.

Бунга дунёдаги сўнгги бир неча қонли воқеаларда ўзбек миллатига тегишли кишиларнинг аралашгани сабаб бўлгани сир эмас.

Радикаллик ёки радикаллашув тўғисида сўзлар эканмиз, биринчи галда: «Жамиятимизда чиндан радикаллашув борми?» – деган саволга жавоб бериш керак. Табиийки, чиндан бундай жараён бўлса, бутун жамият эмас, балки унинг қайсидир қатлами радикаллашиши мумкин.

Бу кейинги саволни туғдиради: Россия, АҚШ, Швецияда ўзбеклар томонидан содир этилган террористик ҳужумлар радикаллашган маълум бир қатлам борлигини кўрсатадими ёки бу алоҳида шахсларнинг фожеасими?

Бу радикализм деганда нимани тушунишга боғлиқ. Агар дунёвий қонунлардан шариатни устун деб билиш ёки ҳалифалик ғояларининг «Ҳизб ут-таҳрир»ча талқинига мойил бўлишни радикализм десак, бунақа қатлам Ўзбекистонда бўлиши мумкин – ҳар ҳолда ижтимоий тармоқларни кезганда, баъзан шундай таасурот пайдо бўлади.

Бироқ улар ҳали ўзини портлатишга, «кофирларни қириш»га тайёр бўлган ишидчилар эмас. Уларнинг қарашлари оддий эътиқоддан жангариликка ўтиш-ўтмаслик эҳтимоли эса кўпроқ шахснинг ўзига боғлиқ. Чунки экстремизмнинг келиб чиқиш сабаби – бу бошқаларнинг қарашига, фикрига тоқат қилмаслик.

Диндор одамнинг дунёқараши, тушунчаси кенг бўлса, бошқа одамларнинг ўйини ҳам эшитиб, одоб доирасида баҳс юрита олса, у радикаллашмайди. Бироқ онгсизлик, жоҳиллик, танқидий ўйловнинг йўқлиги динга илм ўрганиш йўли билан эмас, балки «жиҳод» орқали динга «хизмат қилиш» интилишини юзага келтиради.

Бунақалар динни юзаки ўрганишади, Қуръонн оятларини контекстдан узиб, ўзларича талқин этишади. Ваҳоланки, Қуръони Каримда ёзилган ҳикматлар фақат бутунлигича ўқилса, тўғри маъно бериши, бир оятни сурадаги бошқа оятлардан узиб, бошқача талқин қилиш гуноҳ эканлиги бу муқаддас китобнинг ўзида ёзилган.

ИШИД га қўшилган террорчиларнинг психологик портрети ва улар яшаган муҳит тўғисида кўплаб таҳлиллар ёзилган. Улардан англашиладики, террорчиларнинг кўпчилиги турмушида оғир муаммоларга дуч келган, қачондир психологик травма олган, ўзларига ва эртанги кунига ишончни йўотган одамлар.

Демак, террорчилик ҳаракатларида шахсий омил асосий ўрин эгаллайди. Хўш, ўзбеклардан террорчи чиқишига нима сабаб бўлган? Бўлиб ўтган воқеаларга кўз ташлайлик. Айримлари Ўзбекистон ичида радиккалашган бўлса (Стокҳолмдаги теракт ижрочиси), айримлари эса четга чиққанидан сўнг экстремистик гуруҳлар таъсирига тушган (Нью Йоркдаги теракт содир этган шахс).

Ичкарида радикаллашувнинг ҳам, ташқарида радикаллашувнинг ҳам битта жиддий сабаби бор – Ўзбекистонда диний таълим сустлиги ва диний мавзулар кўп кўтарилмаслиги.

Элимизга динимиз, биз, ота-боболаримиз эътиқод қилган мазҳаб, Қуръони Карим ҳикматлари тўғрисида тушунча бериб борилиши керак.

Оммавий ахборот воситалари ва таълим тизими орқали. ОАВ да бундай масалалар сифатли ёритилиши учун эса сўз эркинлиги керак.

Ахир ҳақиқат баҳсларда туғилади. Диннинг барча амалларини бажариб, масжидга бориб, намозини ўқийдиган одамларга ола кўз билан қарашнида тўхтатиш керак.

Конституцияда кафолатланган виждон эркинлиги ва инсоннинг бошқа эркинлик ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилайлик.

Ислом динимизга қизиқувчи, диний билимларга чанқоқ инсонларга юртимизда тўғри билим билан тушунчалар берилса, уларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинса, диний амалларини бажариш учун барча шараоитлар бўлса, ёшларимиз четга чиқса ҳам, мустаҳкам эътиқодли кишилар бўлиб чиқади ва турли бузғунчи гуруҳлар таъсирига берилмайди.

Афсуски, бу йил юз берган хунук воқеаларда нафақат Ўзбекистонда туғилган ўзбекларнинг, балки Ўзбекистондан ташқарида яшайдиган миллатдошларимизнингда номи чиқди. Мисол учун, Санкт-Петербургдаги терактда ўшлик ўзбек айбланди.

Бу терактнинг ким уюштиргани ва уни чиндан ҳам қирғизистонлик ўзбек амалга оширгани жуда баҳсли мавзу бўлди ва бунга, албатта, етарли асослар ҳам бор. Лекин ушбу ҳодиса Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар орасидаги радикаллашув масаласига эътибор қаратишимизга ундади.

Қўшни мамлакатдаги миллатдошларимиз ҳақида сўзласак,улар орасида радикаллашиш ҳоллари борлигини тан олишимиз керак. 2010 йилдаги икки қардош эл ўртасида бўлган қонли воқеалар кўп ўзбекларимизни оғир руҳий аҳволга тушириб қўйди.

Бу эса кимларнингдир Қирғизистон жанубини террорчилар «плантация»сига айлантириш режаларига қўл келди. Ҳокимиятни янада узоқ ушлаб туриш, бунинг учун аҳолини ташқи хавфдан қўрқитиб, теракт уюштириш керакми – худди омбордан қурол олгандек Қирғизистон жанубидан мақсадларини амалга ошириш учун бирор бир «зомби»ни олиб келиб, ишга солишади…

Сўзсиз, барча ўшлик ўзбекларимизга юқоридаги гапларни қўллаб бўлмайди. Ахир улар орасида қанчадан-қанча истеъдодли ижодкорлар, журналистлар, ўз ишининг усталари бор. Биз жуда истаймизки, қўшни давлатлардаги ўзбеклар Туркистон, Ўрта Осиёнинг ривожланишида, ўсишида замон билан бирга юрадиган, яратувчан, бунёдкор омил бўлишса.

Аслида, шунақа бўлиши керакдир ва бизнинг давлатимиз уларни ҳар томондан қўллаб-қувватлаши оқилона, келажак манфаатларига хизмат қиладиган ташқи сиёсат талабидир. Замонавий билимларни ўзлаштириш, илм-фанда ютуқларга эришиш, юқори малакали мутахассис бўлиш – буларнинг барчаси миллатимизнинг юксалиши ва оброўйи ошишига хизмат қилади.

Бу ҳам ўзбекистонлик, ҳам Ўзбекистондан ташқарида яшайдиган миллатдошларимиз учун ўта муҳим.

Муаллиф: Элсевар

Манбаа: tomchi.su

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўздонмаҳсулот» компанияси раиси ва куёви пора олганликда гумонланиб қўлга олинди

Ўзбекистон 24» телеканали томонидан эфирга узатилган лавҳада  «Ўздонмаҳсулот» компаниясига раҳбарлик қилган Сурат Ҳайдаровнинг жиноий қилмишлари ҳақида маълумот берилди. Айни ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? эрк ёви(iii)

1989 йил 21 ноябр куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши учун мен намойиш уюштирганман. Аммо буни КГБ Муҳаммад Солиҳдан кўрган. Буни бизга (Муҳаммад Солиҳ ва менга) ...

Ўрта чирчиқда автобус аварияси оқибатида 27 киши жароҳатланган

Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида юз берган автобус автоҳалокатида 7 киши эмас, 27 киши жабрланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб UZ24 ёзмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400