Қоғозда бошқа, ҳаётда бошқа нарх-наво

Мамлакатимизда товуқ боқиш кенг кӯламда тарғибот қилинган 2017 йилда товуқ тухуми ва товуқ гӯшти барқарор нархда бӯла олмади.

Паррандачиликка эътибор қаратиш кучайтирилган ва вилоятларда уйма-уй юриб жӯжалар тарқатилган, товуқ сотиб олиш учун банк томонидан кредит берила бошланган бир пайтда, яъни март-апрель ойларида 1 кг товуқ гӯшти 12-14 минг сӯмни ташкил этган бӯлса, орадан 7 ой ӯтиб товуқ маҳсулотлари деярли 100 фоиз ошди.

Ҳозирги кунда бозорларимизда 1 кг товуқ гӯшти 25-28 минг сӯм, 1 дона ӯртамиёна тухум 600-700 сӯм. Супермаркетларда эса товуқ маҳсулотлари бозордан ҳам қиммат.

Ора-сирада пойтахт бозорларида ёнғоқдан сал катта тухум 400 сӯмдан, 1 кг товуқ гӯшти эса 20 минг сӯмдан савдога чиқарилади. Бундай пайтларда бозорларимизда турнақатор навбат ҳамда ӯзига яраша ур-йиқит, муштлашув, тортишув, баҳс-мунозаралар пайдо бӯлади.

Тошкентдаги энг гавжум Қӯйлиқ бозорида тадбиркорлар уюштирган тухум савдоси жараёни олинган расмдан юртдошларимиз 100-200 сӯм арзон маҳсулотларни харид қилиш учун соатлаб навбат кутишга тайёрлиги ойдин бӯлмоқда. Бу эса, шубҳасиз, қоғоздаги ҳисобот билан ҳаётдаги ҳисобот ҳамон бир-бирига рақиблигини англатади.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда бир ҳафта давомида 6 мингга яқин ноқонуний муҳожир ҳибсга олинди

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари сўнгги бир ҳафта ичида 6 мингга яқин ноқонуний муҳожирни ҳибсга олди, деб  «Таржумон.уз» ёзмоқда. Ноқонуний муҳожирларни қўлга олиш бўйича ...

“damas”, сенга етишмоқ ҳавас!

Кунда-кунора эрталаб ишни «Gmuzbekistan.uz» сайтининг «Харидорлар» бўлимидаги «Аризани кузатиш» бўлимидан бошлайман. Қурғур навбат 2-3 кун ёки 10-15 кунда бир камаяди. 4 ой ...

Бир пайтда «овир» ва хорижга чиқиш паспорти билан ҳаракатланиш мумкинми?

Хорижга чиқиш паспорти ва стикер биргаликда амалда тенг қўлланилмайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бўлим бошлиғи, полковник Санжар Қосимов Kun.uz'га ...