Тошкентда Хоразмдан эшак гўшти олиб келганлар ушланди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан 69 килограм эшак гўштини олиб келган икки шахс ва уни мол гўшти сифатида расмийларштирган цех ходимлари устидан жиноят иши очилди.

Тошкент ҳуқуқ-тартибот органларидаги Озодлик манбасига кўра, 21 ноябрь куни гўшт цехида ўтказилган рейд пайти Хоразмдан келтирилган 69 килограм эшак гўшти колбаса тайёрлаш учун мўлжалланган цехдаги бошқа сифатсиз гўштларга қўшиб юборилганлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот органларида ишловчи мулозимнинг айтишича, Gold Premium Product МЧЖ ширкатига қарашли “Шаршара” гўшт махсулотлари цехида ўтказилган рейд пайти кўриниши ва ҳидидан сифатсиз кўринган ва шубҳали аҳволда сақланган 275 килограм гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида мусодара этилган.

Мусодара этилган гўшт Тошкент шаҳар Санитария ва эпидемиология назорати марказида текширилган. Марказ хулосасига кўра, мусодара этилган гўшт таркибида эшак гўшти борлиги аниқланган ва истеъмолчилар соғлигига хавфли деб топилган. Тошкентдаги “Шаршара” гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига олдин ҳам эшак гўшти олиб келингани ёки эшак гўштидан колбаса тайёрлаш тизимли йўлга қўйилган-қўйилмагани маълум эмас.

Ўзбекистонда эшак энг арзон уй ҳайвонларидан бири ҳисобланади. Бир бош сара эшакни 150-200 минг сўм (18-24 АҚШ доллар)гача сотиб олиш мумкин. Бинобарин, эшак гўшти мол гўштидан қарийб тўрт баравар арзонга тушади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Замонавий “қулоқлар” эркка рахна солмоқда

Замон тескари айланиб, мулозимларнинг югурдаклари жамият муаммолари эмас, балки амалдорни танқид қилганлик ҳолатлари ҳақида хабардор қилишга одатланишди. Фалончи блогер сизни ...

“мирзиёевнинг чарчашини ва яна ҳаммаси эскича бўлишини кутаётганлар бор…”

Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов давридан фарқли равишда Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни билан йўлланган табриклар яширилмади. Бугун Ўзбекистон президенти 61 ...

Ўрта чирчиқда автобус аварияси оқибатида 27 киши жароҳатланган

Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида юз берган автобус автоҳалокатида 7 киши эмас, 27 киши жабрланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб UZ24 ёзмоқда. ...