Қирғизистон янги президенти илк сафарини Россиядан бошлайди

Сўўронбай Жээнбеков ўзининг давлат раҳбари сифатидаги илк хорижга қиладиган амалий сафарини Россия томонининг таклифига биноан РФга амалга оширади. Бу ҳақда ҚР президенти маъмурияти ташқи сиёсат бўлими мудири Айзада Субақожоева маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, ташриф 29 ноябрга белгиланган ва ташриф доирасида ҚР президентининг Россия раҳбари Владимир Путин ва РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан учашуви режалаштирилган. «Учрашувларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади », – деди Айзада Субақожоева.

Унинг сўларига қараганда, 30 ноябрь куниҚР президенти амалий ташриф билан Минскка йўл олади, у ерда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти (КХШТ) давлат раҳбарларининг юбилей саммитида иштирок этади.

«Саммит доирасида 15 йиллик хамкорлик самаралари муҳокама қилинади, 24 та масала, жумладан терроризм ва минтақавий эксремизм билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади, шунингдек юбилей декларацияси имзоланади», – деди Айзада Субақожоева.

Унинг айтишича, КХШТ саммити доирасида Қирғизистон ва Қозоғистон президентларининг икки томонлама учрашуви кўзда тутилмаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида 94-ўринни эгаллади

The World Justice Project (WJP) халқаро мустақил нотижорат ташкилоти Қонун устуворлиги индекси 2019 рейтингини эълон қилди. Ташкилот қонун устуворлигини ривожлантириш билан ...

Turon24: хориждаги мухолифат вакилларига ҳам, ҳукуматга ҳам бирдек минбар беришга тайëрмиз!

8 сентябрь куни Тошкентда мустақил ва нодавлат оммавий ахборот воситаси сифатида тақдим қилинган Turon24 ахборот агентлигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. «Ўзэкспомарказ»да ...

Ўзбекистонда тўй, ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар тартибга солинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, ...