Тошкент аэропорти Duty Free дўконида товарлар миллий валютада сотилиши жорий этилди

Бугунги кунда дўкондаги маҳсулотларнинг нархи доллар ва евро валюталарида ёзилган. Лекин харидорлар миллий валютада тўламоқчи бўлишса, нархлар Марказий банк курси бўйича ҳисоблаб берилиши мумкин

Мақола sputniknews-uz сайтидан олинди

Энди Тошкент халқаро аэропортида фаолият кўрсатувчи барча Duty Free дўконларида маҳсулотларни миллий валютада сотиб олиш мумкин, деб хабар қилди NUZ.UZ нашри.

Бугунги кунда дўкондаги маҳсулотларнинг нархи доллар ва евро валюталарида ёзилган. Лекин харидорлар маҳсулотлар миллий валютада тўлашмоқчи бўлса, нархлар Марказий банк курси бўйича ҳисоблаб берилиши мумкин.

Duty Free дўконларидан тўловларни амалга ошириш мумкин бўлган валюталар рўйхати ўтган ҳафтада кенгайтирилди. Бу Тошкент аэропортида йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий қилинди.

Кўплаб дунё мамлакатлари халқаро аэропортларида божсиз савдо дўконларида маҳсулотлар давлат миллий валютада сотилади. Бундан аввал Тошкент аэропортида жойлашган Duty Free дўконларида маҳсулотлар фақат доллар ва еврога сотиб олиш мумкин эди.

Бугунги кунда Тошкент халқаро аэропортида 4 та Duty Free дўконлари иш фаолият кўрсатмоқда. Уларда турли хилдаги алкогол ичимликлар, тамаки, парфюмерия, пардоз-андоз маҳсулотлари, ўйинчоқлар, шоколад ҳамда миллий эсталик совғалар сотилади.

Duty Free божсиз савдо дўконларида мамлакат ташқарисига олиб чиқиб кетиладиган маҳсулотлар сотилади. Уларнинг қийматига айрим божхона тўловлари, акциз, шунингдек қўшилган қиймат солиқларининг қиймати ҳисобга олинмаган. Ушбу турдаги дўконлар асосан давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида (аэропорт, вокзал) ташкил қилинади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бутун аҳолиси “фақир” бўлган биздан бошқа давлат йўқ

Бир гуруҳ зиёлилар "фуқаро" сўзидан воз кечишни таклиф қилмоқда  Мустақиллик шарофати билан Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди, кўплаб давлатлар ...

Элмира боситхонова орадан уч йил ўтиб яна ўз ўрнига қайтди

Бугун, 20 июнь куни Тошкентда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар қатор ташкилий масалаларни кўриб чиқишди. Хусусан, депутатлар ...

Туркманистонда 30 ёшга тўлмаган эркакларга хорижга чиқиш тақиқланди

Эндиликда ўттиз ёшга тўлмаган эркаклар хорижий сафарга чиқарилмайди, дея хабар берди Дашоғуз вилоятидаги “Озодлик” манбаси минтақа Миграция хизматидаги вакилига таяниб. ...