Ҳаага трибуналида ўзига ҳукм ўқилганидан кейин заҳар ичган генерал вафот этди

Хорватия бош вазири Андрей Пленкович Босния хорватлари кучлари собиқ қўмондони Слободан Пралякнинг ўлимини тасдиқлади. Праляк 29 ноябрь куни, собиқ Югославия бўйича Халқаро трибунал мажлисида заҳар ичганини айтди. Аввалроқ Пралякнинг ўлими ҳақида Хорватия давлат телевидениеси хабар берган эди.

29 ноябрь кунидаги матбуот конференциясида Пленкович «афсуски, биз у (Праляк – Таҳр) ўз умрига қасд қилганининг гувоҳи бўлдик» деди. Бош вазир ўлган шахснинг оила аъзоларига ҳамдардлик ҳам билдирди.

Ҳаага трибуналининг спикери Ненад Гольчевський 72 ёшли Праляк, унинг ҳаётини сақлаб қолишга бўлган уринишларга қарамай, суд ёнидаги касалхонада оламдан ўтганини билдирди.

Праляк айнан қандай суюқлик ичгани ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.

29 ноябрь куни суд Праляк ва унинг беш нафар сафдоши ҳали 2013 йилдаёқ берган апелляция шикоятини кўриб чиқаётган эди. Ўшанда Пралякни ҳарбий жиноятларда айблаб, 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишган эди.

Олти нафар Босния хорватларини мусулмонлар учун концентрация лагерлари яратишда айблашаяпти. 1992–1995 йилларда 11 ой давом этган жанглар давомида Герцеговина ва марказий Босниянинг кенг ҳудудлари жиддий талофат кўрди. Бу иш бўйича суд мажлислари 2006 йилдан буён давом этмоқда, суд деярли 200 нафар гувоҳни сўроқ қилди.

Суд уларнинг мақсади қотилликлар, таъқиблар, қийноқлар, номусга тегишлар, депортациялар, ўзгалар мулкини эгаллаб олиш ва йўқ қилиш орқали мусулмон ва хорват бўлмаган аҳолини қувғин қилиш эканлигини тан олди. 2013 йилда олти нафар босниялик хорватларга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тбилисида норозилик намойиши тўхтади

Мана бир ҳафтадан буён Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри митинглар исканжасида. 18 июнь куни Тбилисида "Тбилиси прайд 2019" намойиши бўлиб ўтди. Нино Болквадзе ташкилотчилигида  ...

Нега ўзбекистонда 1 июндан газ ва электр энергияси нархлари оширилмади?

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорига асосан 2019 йил 1 ...

Оав youtube штаб-квартирасида отишма қилган аёлнинг исмини билди (видео)

YouTubeнинг Сан-Бруно шаҳридаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган отишмани Калифорния штатида яшовчи Насим Агдам содир қилди. Бу ҳақда Си-эн-эн ҳуқуқни муҳофаза қилиш ...