Тожикистоннинг қайта қурилиши бошланган сессия

Бундан роса 25 йил аввал Тожикистонда фуқаролар уруши авжида бўлган, пойтахт Душанбе ва жанубий районлар олов ичра ёнаётганда бир пайтда Ленинобод областининг Арбоб қасрида мамлакат Олий Кенгашининг XVI сессияси чақирилган ва ўша 1992 йилнинг ноябр-декабр ойларида муваффақият билан ўтказилган эди.

Жорий йилда Тожикистон тарихида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган мамлакат Олий Кенгашининг тарихий XVI сессияси ўтказилганига 25 йил тўлиши муносабати билан турли тантаналар ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, 25 йил илгари Суғд вилояти Бобожон Ғафуров туманидаги Тарихий Арбоб қасрида Тожикистон Республикаси Олий Кенгаши ХVI сессияси 25 йиллиги муносабати билан мамлакат президенти иштирокида катта тантанали тадбир ташкил этилди.

Социалистик меҳнат қаҳрамони, колхоз раиси Саидхўжа Ўрунхожаев томонидан қурилган ушбу Арбоб қасрида бўлиб ўтган ушбу тадбирда бундан 25 йил илгари республика Олий Кенгаши ХVI сессиясида депутат сифатида иштирок этганлар, ҳозирги Тожикистон Ҳукумати аъзолари, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлис ва Намояндалар мажлиси аъзолари, Суғд вилояти фаоллари иштирок этди.

Тантанада иштирок этган президент Эмомали Раҳмон нутқ сўзлаб, барча иштирокчилар ва Тожикистон халқини кенг қамровли бирлик, тинчлик ва барқарорликни яратиш ибтидосига айланган тарихий ва тақдирсоз сессия юбилейи муносабати билан табриклади.

Давлат бошлиғи сессиянинг бошланиши Тожикистон халқи умиди ва ишончининг уйғониш даври бўлганини қайд қилди.

Шунингдек, бундан кейин ҳам, Ватаннинг ҳар бир ор-номусли ва фидокор вакили мустақиллик, миллий бирликни мустаҳкамлаш ва Тожикистон манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида саъй-ҳаракат қилиб, халқ муносиб ҳаётини таъминлашга арзирли ҳисса қўшишларига ишонч билдирар экан, мамлакатда ҳамиша тинчлик ва хурсандчилик қуёши порлаб туришини тилади.

Тожикистон Олий Кенгашининг 1992 йил ноябр-декабр ойларида мамлакат шимолидаги Хўжанднинг Арбоб қасрида ўтказилган 12 чақириқ XVI сессияси Тожикистон давлатининг яхлитлигини сақлаб қолишга хизмат қилганлиги учун ҳам муҳим ва тарихий саналади.Чунки, ўша йилларда Тожикистоннинг бир неча парчага бўлиниб кетиши хавфи ҳам бор эди.

Жумладан, Шимолий Тожикистон алоҳида давлат ёки автоном област сифатида Тожикистон Республикаси таркибидан ажралиб чиқиши, ёки бир област сифатида Ўзбекистонга қўшилиши эҳтимоли ҳам мавжуд бўлган.

Муаллиф: Озод Назар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шифокорларга тажовуз учун қонуний жавобгарликни кучайтириш лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадахўжаева шу йил 21 август куни Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида юз берган ҳолат юзасидан ўз муносабатини ...

Президент сўзи: яқинда коррупцияга оид кўплаб далилларни фош қиламиз

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 9-январда Сўқулук туманининг аҳолиси билан учрашувида Қирғизистонда коррупция билан курашиш тўхтаб қолмаслигини айтди. Бу ...

Санъат умаров суд қилинмоқда

Бугун, 31 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри ...