Назарбаев Жээнбековни Қозоғистонга таклиф қилди (видео)

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистон раҳбари Сўўронбай Жээнбековни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Бу ҳақда у Минскда бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик Шартномаси ташкилотининг коллектив хавфсизлик Кенгаши сессияси доирасида бўлиб ўтган икки томонлама учрашувдан сўнг журналистларга маълум қилди.

«Ташриф доирасида Қирғизистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг истиқболларини муҳокама қиламиз», – деди Назарбоев. Давлат раҳбарлари Минскда икки томонлама алоқаларнинг истиқболларини, жумладан қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш масалаларини муҳокама қилишди. Учрашув якунида президентлар матбуот учун баёнот билан чиқдилар.

Назарбоев Жээнбековни президент этиб сайлангани билан табриклади ва икки мамлакат ўртасидаги қардошлик ва яхши қўшничилик алоқалари мустаҳкамланишига умид билдирди. Чегарадаги вазиятга тўхталар экан, икки мамлакат ҳукуматлари ишлаётган йўл харитасига зарурият борлигини таъкидлади. Шу кунларда ишчи гуруҳи ўртасида учрашув бўлиб ўтиши керак.

Унинг қўшимча қилишича, йўл харитаси қабул қилинганидан сўнг, чегаралар вақтинча очилади. Бундан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон ва ЕОИИ томонидан чегараларда назорат кучайтирилишга келишиб олинди. «Шу тариқа Хитой билан чегарада ҳам текширув бўлади», – деди Нурсултон Назарбоев.

«Биз Нурсултон Абишевич билан мавжуд барча масалаларни муҳокама қилдик ва ягона қарорга келдик. «Йўл харитаси» бор, икки мамлакат ҳукуматлари ишлаяпти, декабрь ойида бу йўналишдаги ишларни якунлаймиз. Чегараларда биргаликда назорат ўрнатамиз. Икки томонлма ҳамкорликнинг барча масалалари ҳал бўлади», – дея таъкидлади Сўўронбай Жээнбеков.

10 октябрдан Қозоғистон Қирғизистон билан чегарадаги назоратни кучайтирди, бу ўз навбатида ўтиш пунктларида автомобилларнинг бир неча километрлик навбатини юзага келтирди. Остона бу қадамни контрабандага қарши кураш билан изоҳлайди, Қирғизистон эса сунъий савдо тўсиқлари яратилгани ҳақида баёнот берди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«нуроний» жамғармаси раиси ўринбосари «ўзбекэнерго» раҳбариятини тизимни ўғрилардан тозалашга чақирди

«Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаевнинг фикрича, энг аввало «Ўзбекэнерго» тизимини нопок ходимлардан тозалаш зарур. Ана ўшандагина ...

Ўзбекистонда боғчага бормайдиган болаларга мажбурий бошланғич таълим берилади

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда телеграммдаги "Ҳуқуқий ...

Ўзбекистон темир йўллари замондан орқадами? ёхуд ўз пулингиз темир йўл кассасида сизни ўн кун кутса-я…

Мақолани ўқишингиздан олдин сизга савол билан юзланмоқчиман. Поездга чиққанмисиз? Хизмат сафари ёки узоқдаги қариндошларингизни кўргани борганингизда айнан темир йўл ...