Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция 12-14 % бўлиши мумкин

Марказий банк прогнозига кўра 2017 йилда инфляция миқдори ўтган йилгидан 2,5 баравар кўп бўлиши мумкин. Бунга сабаб – валюта ва пул-кредит ислоҳотлари ҳамда ҳамда айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти бошлангани экан.

Мақола sputniknews-uz.com сайтидан олинди

Ўзбекистон Марказий банк прогнозига кўра, 2017 йил якунига қадар инфляция миқдори 12-14 %ни ташкил қилиши мумкин. Бу ўтган йилгига (5,7%) нисбатан 2,5 баравар кўп.

Маҳсулот ва хизматларнинг истеъмол баҳолари индекси (ИБИ) бўйича ҳисобланган ушбу инфляция миқдорида, асосий ўсиш — озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларида кузатилган. Хизматлар нархи эса – камроқ ошган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича нархлар ўртача 9,4 % ўсган. 2016 йилнинг ушбу даврида ўсиш — 2,5 %га камайган эди.

Энг сезиларли даражада нархлар мол, қўй ва парранда гўшти, шакар, айрим турдаги мева-сабзавотлар нархлари ўсган. Айрим сабзавотлар нархи ошишига касаллик ва зараркунандалар сабаб бўлган бўлса, бошқаларининг нархи ошишига – уларни экспорт қилиш туфайли ички бозорда ҳажми камайиши сабаб бўлган.

Марказий банк 2017 йилда инфляция даражаси 11-12% бўлишини тахмин қилмоқда

Хусусан, январь-август ойларида сабзи экспорти 3 мартага, олма экспорти 2,3 мартага, помидор экспорти 1,4 мартага ортди. Тухум экспортининг йўлга қўйилиши ҳам унинг ички бозорда 10 %га нархи ошишига олиб келган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлар

Ушбу гуруҳ маҳсулотлар нархи 10,3 % га ошган. (2016 йилнинг мос даврида ўсиш — 7,2 % бўлган эди).

Хусусан, кийим-кечаклар нархи 10,9 %, пойабзал нархи 10,2 %, қурилиш моллари 10,7 %,асосий маиший маҳсулотлар 11,5 %, ювиш ва тозалаш воситалари 11,2 %, маданий моллар 9,5 %, алоқа воситалари 10,7 %га қимматлашган.

Ушбу нархларнинг ошишига асосий саба — валюта курсининг девальвация қилиниши, дейилган Марказий банк хабарида.

Хизматлар нархи

Хизматлар нархи ўртача 7,2 % га ошган. Ундан уй-жой коммунал хизматлар нархи — 6,8 %, йўловчи ташиш транспорти хизмати 6,9 %, шу билан бирга темир йўл транспорти 17,7 %, ҳаво транспорти 48,2 %, алоқа хизмати — 23,8 %, мактабгача таълим хизмати нархи  8,3 % миқдорида ошган.

Марказий банк хабарига кўра, инфляция миқдорининг кескин ўсишининг асосий сабаби – валюта курсини девальвация қилиш, иқтисодиётни кредитлаш ва пул массаси ҳажмларини ошириш сабаб бўлган. Йил давомида юзага келган нархлар динамикасини инобатга олиб, йил якуни бўйича инфляция даражаси 12-14 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Инглизлар фикри: ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10та энг қизиқ сабаб (видео)

Британиянинг машҳур Evening Standart газетаси инглизларни Ўзбекистонга боришга ундайдиган энг қизиқ 10та сабабни санаб ўтди. (more…)

Консерваланган “тошкент палови” сотувга чиқди

Ўзбекистон супермаркетларида шу ой бошидан консерваланган “Тошкент палови” сотувга чиқарилди. Консерваланган паловнинг 670 грамлиги 22770 сўм, 335 грамлик банкада чиқарилгани ...

Ўзбекистонда тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаган амалдорлар жиноий жавобгарликка тортилади

Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400