Андижоннинг сўконғич ҳокими устидан тергов бошланди

Андижон вилоят прокуратураси Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев иши бўйича тергов ишини бошлади. 

Мақола kun.uz сайтидан олинди

Маълум қилинишича, Дилмурод Раҳматуллаев айни пайтда халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши раиси, депутат ҳисобланади. Шу боисдан, ҳокимга нисбатан тергов ҳаракатини давом эттириш учун вилоят прокуратураси вақтинча «​депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш​»​ тўғрисидаги сўровни тайёрлаган.

Қонунчиликда назарда тутилган муддатга кўра, депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала вилоят, туман, шаҳар прокурорининг ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади.​ Шунингдек, халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол тегишли прокурорга юборилади.​

Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши, унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади. ​Прокуратура ушбу вазиятга тегишлича ҳуқуқий баҳо бериши ва тергов-суриштирув ишини давом эттириши ана шу Кенгаш қарорига мувофиқ бажарилади.

Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш

«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунда депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, Халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол тегишли прокурорга юборилади.

12-модда. Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тартиби
Депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишинча вилоят, туман, шаҳар прокурорининг ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади.

Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дармони йўқ дардларим…

Тахқирланган аёлнинг эри ўлган! Қашшоқ ва иккита етим боласи бор экан! Тўғри у фаришта эмас, аввал 50 000 сўм ва калиш ўғирлаган-ку! Яхшиям Вазирлар, прокурор, судья, ҳоким ...

Ғишткӯприк” чегара назорат пункти “киссавурлар” масканилигича қолмоқда

Ҳар бир халқнинг маданий, маънавий қиёфасини, унинг муомала маданиятига нечоғли қодирлигини, кишиларга нисбатан ҳурмату эҳтироми нечоғлилигини чегара назорат пунктларидаги ...

Энди эркаклар соқол ўстиришга мажбур бўлиб, ўз вақтида намоз ўқимаганлар назорат қилинади

Афғонистонда Толибон ҳукуматининг янги кучли қарорлари доирасида давлат хизматидаги эркаклар соқол қўйишлари ва камтарона кийинишлари шарт. Қоидаларга риоя қилмаганлар ишдан ...