Тожикистон ва Ўзбекистон чегаранинг баҳсли ҳудудлари бўйича музокараларни тиклайди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегарани демаркация ва делимитация қилиш масалалари бўйича икки давлатнинг ҳукумат комиссиялари аслида беш йил олдин тўхтатиб қўйилган ишни тиклайди.

Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон билан чегарабўйи масалаларини ҳал қилиш бўйича комиссиянинг янги таркибини тузди, деб хабар бермоқда news.tj.

ТР ҳукумати қабул қилган қарорга биноан, Тожикистон ҳукумат комиссиясининг янги таркибига бош вазир Қоҳир Расулзода раҳбарлик қилади. Комиссия таркибига бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим, ер тузилиши ва геодезия давлат қўмитасининг раиси Ражаббой Аҳмадзода, адлия вазири Рустам Шоҳмурод, ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, шунингдек бошқа амалдорлар кирган. Рўйхатда жами 19 киши бор.

Тожик-ўзбек чегараси бўйича ҳукумат комиссиялари 2000 йилдаёқ тузилган эди. Томонлар 2002 йилгача чегара чизиғининг 84% ини аниқлаб олган ва ўша йил октябрида иккиала мамлакат раҳбарлари томонидан ўзбек-тожик давлат чегараси ҳақидаги шартнома имзоланган эди.

Бу Шартнома кучга кириши ҳақида ратификация ёрлиқларини алмашиш 2009 йилда Тошкентда бўлиб ўтган эди.

Чегара чизиғининг қолган 16 % бўйича баҳсли масалаларни 2012 йил февралда ҳал қилиш режалаштирилганди. Чегаранинг энг асосий баҳсли ҳудудларидан бири Тожикистон ҳудудида жойлашган, ўтган асрнинг 40 йилларида қурилган Фарҳод тўғони ҳисобланади. Бироқ ўшанда тожик-ўзбек ҳукуматлараро комиссиясининг уч кунлик йиғилиши натижасиз тугаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда vpn’дан фойдалангани учун жиноий жавобгарлик белгиландими?

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ​«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар ...

Корейсга турмушга чиққан ўзбек қизи ўзини ўлдирди

Жанубий Кореяга никоҳ (F-6 -- Корея Республикаси фуқароларига турмушга чиққан хорижликларга берилади) визаси билан келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қ.Н. ўз жонига қасд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400