Бош прокуратура: “Шаршара” колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкентдаги “Шаршара” колбаса цехига Хоразмдан 69,6 кило эшак гўшти олиб келинганини расман таcдиқлади. Прокуратурага кўра, эшак гўшти колбаса цехи маҳсулотларига қўшилгани ҳам аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговсуриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хабарга кўра, Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган «GOLD PREMIUM PRODUCT» МЧЖга қарашли цехига Хоразм вилоятидан эшак гўшти олиб келингани аниқланган.

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар ва Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган. Текширувлар фуқаро Ш.Ш.Ражабов томонидан берилган ариза асосида ўтказилган. Ариза муаллифи “”Шаршара” колбасалари ишлаб чиқариш ходимларига мунтазам равишда эшак гўштини ҳар бир кило гўштни 13 минг сўм (1,5 доллар)дан топшириб келаëтгани” ҳақида кўрсатма берган.

Тадбир давомида цехдан “эшак гўшти эканлигига аниқлик киритиш мақсадида” 11 қопда жами 275 килограм гўшт маҳсулотлари Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси изоляторига юборилгани қайд этилган. Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноий иш қўзғатилган.

Продукты фирмы «Шаршара» с конца 90-х годов пользовались большим спросом среди узбекистанцев.

Лекин «Шаршара» колбаса цехида ўтказилган тадбир тафсилотларидан бевосита хабардор тадбиркор¸ бу рейднинг Gold Premium Product МЧЖ эгаси Лутфулла Убаевга қарши махсус уюштирилган провокация эканини иддао қилди. Суҳбатдошга кўра¸ рейд пайтида лаборатория текшируви учун 275 килограм гўшт маҳсулоти намунаси қонунчиликда кўзда тутилган элементар шартлар бузилган ҳолда олинган ва оғзи ëпилган целлофан қопчаларда антисанитария ҳолатида 21 соат сақланганидан сўнггина ветеринария изоляторига етказилган.

Цех эгаси Лутфулла Убаев бундай қонун бузилиши устидан шикоят аризаси билан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига расмий шикоят аризаси йўллаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бадавлатлар янада бойимоқда

Куни кеча дунёга машҳур бой инсонлар рӯйхатини жорий этиш бўйича шуҳрат қозонган Forbes журнали 2018 йилнинг энг бой инсонлари рейтингини эълон қилди. Forbes рейтинги бўйича ...

Apple’нинг сотиш сири

“Apple” компанияси ўз магазинлари сотувчиларига “Apple Watch” ақлли соатларини қандай сотиш кераклиги бўйича тавсиялар берди. Компаниядагилар кўплаб кишилар бу соатларни ...

“agro business bukhara” халқаро бизнес форуми ўтказилмоқда

Бугун хорижий давлатлар ишбилармон доира вакиллари иштирокида Бухорода “Agro business Bukhara” халқаро бизнес Форуми ўз ишини бошлади. Фото:Лайло Ҳайитова 350 МИЛЛИОН ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400