Ўзбекистонда валюта олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби соддалаштирилди

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ёки Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация қилиш тартиби бекор қилинди

Мақола Sputnik сайтидан олинди.

Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram каналида хабар берилди.

Фармонга асосан 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ёки Ўзбекистондан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилинди.

Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиши эквивалентда 5 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасида ҳеч қандай рухсатномаларсиз амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қаршида икки «дамас» автомобили тўқнашиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Қарши туманида икки «Дамас» автомобили иштирокида аянчли автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда “Ҳордиқ.уз” ёзмоқда. Ҳодиса эрталабки соат 8:00 лар атрофида Қарши туманидаги ...

Бухорода фоҳишахона аниқланди

Фото:Қувват Ярашов 60 ёшдан ўтган кишининг ўзининг яшаш уйида фохишахона ташкил қилганлиги аниқланди. Бухоро  вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик ...

Мексика “лазейкаси”

Россиянинг Мехикодаги элчихонаси хабарига кўра, 14 нафар Россия паспортига эга (шу жумладан, асли ўзбекистонликлар ҳам) фуқаролар Мексиканинг Канкун шаҳар аэропортида ...