Конституциямизнинг нуфузини ошириш — давр талаби

Юртдошларимиз ҳар йили 8-декабрь куни Ӯзбекистон Республикаси  Конституцияси қабул қилинган кунни  нишонлашади. Конституциямизни диққат билан ӯқиган киши унинг ӯзимизга, ӯзлигимизга хос юксак савияда, барча талабларга жавоб бера оладиган даражада ёзилганига ишонч ҳосил қила оладилар.

Ҳа, ҳақиқатанан конституциямизни мукаммал қомус деб айтсак бӯлади.

Бироқ, ушбу мукаммал қомусимизнинг қоғоздаги ифодаси билан ҳаётдаги ифодаси бир-бирига мутлақо мос келмайди.

Масалан, Конституциямизнинг 34-моддасида шундай дейилади: “Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек, ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиш мумкин эмас”.

Ажойиб модда! Бироқ асил ҳаётда бундай кучга эга эмас. Ёлғон! Рости шуки, сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий  ҳаракатларда, шунингдек, ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳамма, айниқса, ҳукумат вакиллари, куч ишлатар тизимлар, ҳатто миллий хавфсизлик хизматининг оддий ходимлари ҳам хоҳлаганча камситиши, керак бӯлса, оёқ ости қилиши, поймол этиши, топташи, озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи бӯлганингиз, “кучли оқимга қарши сузганингиз” учун  дӯқ-пӯписа қилиши, қӯрқитиши, найранг уюштириши, бордию мухолифатчи бӯлмасангиз сиздан мухолифатчи ясаши ва бошқа ӯзи хоҳлаган ишларни амалга ошириши мумкин.

Сӯзимнинг нечоғли тӯғрилигини исботлаш мақсадида шахсан ӯзим билан кечган воқеаларни мисол тариқасида келтирмоқчиман.

2001 йилда Қозоғистон Республикасидаги “Мектеп” нашриёти таклифига кӯра Қозоғистондаги ӯзбек мактаблари учун чоп этилган “Ӯзбек тили” ва “Ӯзбек адабиёти” дарсликларига муҳаррирлик қилдим. Мазкур дарсликларнинг муаллифлари профессорлар Бегали Қосимов, Ботир Норбоев, Бахтиёр Исабековлар эди.

Мен оддий муҳаррир сифатида ушбу китобларга муҳаррирлик қилиш жараёнида муаллифларнинг  кимлиги, шахси, шахсий ҳаёти ва фаолиятлари билан заррача қизиқмаганман. Менинг вазифам, бор-йӯғи, дарсликларга муҳаррирлик қилишдан иборат бӯлган.

Аммо реал ҳаётда бундай бӯлмади. 10-синф ӯқувчиларига мӯлжалланган ушбу дарслик чоп этилгандан кейин юқорида номлари тилга олинган муаллифлардан Б. Норбоев ва Б. Исабековларнинг мухолифатчи эканини, уларнинг “Эрк” партиясига аъзо бӯлганини мени тергаган, мен билан савол-жавоблар ӯтказган миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг гап-сӯзларидан кейин билдим.

 Мен “терговчи”ларга муаллифларни шахсан танимаслигимни, улар билан ҳеч қачон ҳамкор бӯлмаганимни, ӯзимнинг шунчаки оддий муҳаррир эканимни ҳар қанча тушунтирсам ҳам бунинг уддасидан чиқа олмадим.

Бироқ суҳбат жараёнида терговчиларнинг менинг мухолифатчи эмаслигимга ишонч ҳосил қилганини жуда теран уқдим, аммо улар талаб қилган 2000 доллар порани бермаганим учун оёқ остидан мухолифатчига айландим.

Аниқроғи “Эрк” партиясининг эшиги қайси томонга очилишини билмаган, “Эрк” партиясидан 50 тийин пул олмаган мен каби оддий муҳаррир “эрк”чига, “Эрк”чилар билан ҳамкорликда фаолият юритувчи   мухолифатчи шахсга айландим-қолдим.

Мана, ушбу воқеага ҳам 16 йил бӯлди. 16 йил давомида “мухолифатчи” сифатида тортган азоблариму изтиробларимни, кӯргуликларимни, ишсизлик натижасида дуч келган уқубатларимни, ишли бӯлган пайтимда ӯзим билан кечган найрангларни, ишдан “чиройли” ҳайдалишларимни, соғлигимга етказилган жиддий зарарларни ёзиб ӯтиришим шарт эмас.

Ёзиш шарт бӯлган нарса шуки, 25 йил олдин қабул қилинган Конституциямизга нисбатан эндиликда одамлар қалбида ишонч уйғотиш, Конституциямизни худди ҳозиргидай қӯл артадиган матоҳ ҳолатидан ҳақиқий кучга эга Қомусга айлантириш, ҳар қандай раҳбару оддий фуқароларнинг  Конституцияга тӯлиқ амал қилган ҳолатда фаолият юритишига эришиш.

 Агар бундай қилинмаса, яқин орада Конституциямизнинг нуфузи бир тийинга қиммат матоҳга айланиб қолади. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, қадр-қиммати ҳозиргиданда бадтар камситилаверади.

 Ҳеч қандай мавқега эга бӯлмаган Конституцияни ва уни қабул қилган кунни байрам сифатида нишонлашнинг ӯзи кулгули бӯлиб қолади.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бозор ва колбаса цехларига 10 йилдан бери яроқсиз гўшт сотган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари 10 йилдан буён Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига сифатсиз гўшт маҳсулотлари ...

Туркманистон ҳукумати аёлларнинг сочларини қисқартиришни ва бўяшни тақиқлади

Туркманистон ҳукумати аёлларнинг ташқи кўриниши устидан назоратни кучайтирди. Бу чора аёлларга сунъий тирноқ, киприк қўйиш ва ботокс қўйишни тақиқловчи қонун қабул ...

Дилмурод саййид билан учрашув

Суратда: (ўртада) Дилмурод Саййид, Қаҳрамон Мурод ва Рўзибой Азимий Кеча "Бирдамлик" ХДҲ фаоллари - Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўйича етакчиси Қаҳрамонхон Маҳмуд, журналистлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400