Шимолий Тожикистонда яна бир журналист жиноят содир этганликда гумонланиб, қўлга олинди

Шимолий Тожикистонда “Азия плюс” газетаси ва “Олмон мавжи” радиосининг собиқ мухбири, охирги йилларда Тожикистон қувноқлар ва зукколар жамоаси (КВН) бошлиғи вазифасини бажариб келган Хайрулло Мирсаидов Тожикистон Жиноят кодексининг 4 та моддасини бузганлик эҳтимоли билан қўлга олинди.

Хўжанд шаҳар суди област прокуратураси талаби билан Хайрулло Мирсаидовга нисбатан очилган иш текширилгунига қадар уни панжара ортида ушлаб туришга қарор қилди.

Суғд области прокуратураси матбуот марказидан берилган маълумотга кўра, Хайрулло Мирсаидовга нисбатан Жиноят кодексининг 245 моддаси 4 қисми “б” бўлими – “ўзлаштириш ё исрофкорлик”, 189 моддаси 2 қисми “г” бўлими – “миллий, этник, маҳаллий ёки диний адоват қўзғаш”, 340 моддаси 1 қисми – “сохтакорлик, давлат мукофоти, штамп, муҳр ва бланкаларни, сохта ҳужжатларни тайёрлаш ё бошқа бировга бериш” ва 346 моддаси 2 қисми “а” бўлими – “кўриб-билиб туриб ёлғон хабар етказиш” бўйича жиноий иш очилган ва уни текшириш давом этмоқда.

Хайрулло Мирсаидов 5 декабр куни қӯлга олиниб, ӯтган 3 кеча кундуз давомида ушлаб турилди. Шаҳар судидан айтилишича, Х.Мирсаидовнинг жиноий иши текширилгунига қадар у панжара ортида ушлаб турилиши ва бу муддат 3 ойгача чўзилиши мумкин.

Хайрулло Мирсаидов  қанақа маблағларни ўзлаштиргани, қандай сохтакорлик қилгани ва қандай ёлғон хабар берганлиги ҳозирча маълум эмас, аммо тахминлар борки, гап Суғд области Ҳукумати томонидан Тожикистон қувноқлар ва зукколар жамоаси учун ажратилган маблағ ҳақида боряпти.

Сабаби, илгарироқ Хайрулло Мирсаидов мамлакат президенти, Бош прокурор ва Суғд ҳокими номига матбуот орқали “Тожикистон КВНчиларини жиноятчига айлантиришмоқчи” номи билан очиқ мактуб йўллаб, Суғд области Ёшлар, спорт ва туризм идораси бошлиғи Олим Зоҳидзода ундан пора талаб қилганлигидан шикоят қилганди.

Айни пайтда О.Зоҳидзода Х.Мирсаидовнинг устидан ҳуқуқни ҳимоқ қилиш органларига шикоят қилганди. Х.Мирсаидовга нисбатан жиноий иш О.Зоҳидзода кўрсатмалари асосида очилганлиги тахмин қилинмоқда.

Аммо Хайрулло Мирсаидовга нисбатан нима сабабдан Тожикистон Жиноят кодексининг 189 моддаси 2 қисми “г” бўлими, яъни “миллий, этник, маҳаллий ёки диний адоват қўзғаш” бўйича жиноий иш очилгани маълум эмас.

Суғд области прокуратураси матбуот хизматидан ҳам бу ҳақида маълум қилишмади.

Аммо кузатувчилар бу модда бўйича жиноий иш очилиши Хайрулло Мирсаидовнинг журналистик фаолиятига боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Шунингдек, Хайрулло Мирсаидовнинг озодликда қолишига энг катта хавф солаётган “миллий, этник, маҳаллий ёки диний адоват қўзғаш” моддаси Тожикистон қувноқлар ва зукколар жамоасининг чиқишларидаги ҳазил-мутойибалар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

 Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўза : ғарб аҳлида ҳам умид уйғотган мурожаат

Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилигида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Негаки, мазкур ...

Портловчи моддалардан болалар азоб чекмоқда

Ироқда ўтган йили 52 бола урушдан қолган ўқ-дорилардан ҳалок бўлган. 73 нафар бола ногирон бўлиб қолган. БМТ ЮНEСКО-нинг Ироқдаги ваколатхонаси урушда қолган ўқ-дориларнинг ...

Тошкентда миб пора олаётганида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ходимлари томонидан фуқаро С.Ф.нинг аризасига асосан Шайхонтоҳур туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда “Дарё” ёзмоқда. Абдулла Қодирий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400