Қозоғистонда 200га яқин кончи норозилик акциясини ўтказмоқда

Қарағанда вилоятидаги конда тунги сменада ишлаган 200га яқин кончи смена вақти туганидан сўнг 11 декабрь куни эрталаб юқорига чиқишни истамади. Норозилик акцияси ўтаётган шахта тегишли бўлган «АрселорМиттал Темиртау» компанияси ишчиларнинг бу акциясига рухсат берилмаганини маълум қилди.

Иш берувчи-компания маълумотларига кўра, тўртта шахтадан айрим кончилар тепага чиқишни истамади. «Қолган шахталар одатдагидек фаолият юритмоқда», – дейилади компания хабарида.

Қарағанда вилояти ҳокимлиги вазият назоратга олинганини айтар экан, «компания ва “Коргау” кончиларининг касаба уюшмаси раҳбарияти иштирокида меҳнат қонунчилигида кўзда тутилганидек мулоқот бошланганини” маълум қилди.

Келаётган маълумотларга кўра, норозилик акцияси иштирокчилари ойлик маошлари оширилишини, меҳнат шароитлари яхшиланишини, кончилар учун пенсия имтиёзлари қайтарилишини талаб қилмоқда. «Коргау» кўмирчилари касаба уюшмаси раиси Марат Миргаязовнинг телефонлари айни дамлда ўчирилган. Хабарларга кўра, у вилоят хокимиятида музокаралар олиб бормоқда.

Бу Қарағанда вилоятида кончилар томонидан сўнгги икки ҳафтада ўтказилган иккинчи норозиликдир. Ноябрь ойи сўнгида Сатпаев шаҳрида Жанубий Жезқазған конида ўнлаб кончилар норозилик билдирган эди. Улар смена вақти тугаши билан юқорига чиқишдан воз кечди. Улар маошлар оширилишини, пенсияга қўшимча берилишини талаб қилишди. Ўшанда норозилик акциясига юқорида ишловчибир неча ходимлар ҳам қўшилган эди. Кўп ўтмай иш берувчи –«Казахмис» корпорацияси меҳнат баҳси барқарорлашганини маълум қилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда иш ҳақи, стипендия ва пенсияларни индексация қилишга 3,4 трлн сўм ажратилади

Иш ҳақлари, стипендиялар, пенсия ва нафақаларни индексация қилиш учун давлат бюджети ва Пенсия жамғармасидан 3,474 трлн сўм ажратилади. Бу ҳақда 15 июль куни бўлиб ўтган ...

Туркий халқларнинг виждони

Ер аталмиш бизнинг Сайёрамизда Вақт саналмиш буюк Ҳакам, буюк Суворий анчадан бери янаям жадалроқ, аввалгилардан кўраям янаям тезроқ елиб бормоқда. Олам аҳлининг кўпчилиги ...

Бекатдаги гурунглар

Ён-атрофдаги воқеа-ходисаларга муносабатимизда баъзи саволларга жавоб. Ёз ойларининг сўнгги кунларида вилоятимиз маркази Урганчга бордим. Мақсадим, у ердан туманлардан бирига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400