Туркманистон нефтегаз давлат компаниялари нолга тенг кредит рейтингига эришди

Туркманистон нефтегаз давлат компаниялари нолга тенг кредит рейтингига эришди

Туркманистондаги давлатга қарашли йирик нефтегаз компаниялари, дастлабки маълумотларга кўра, хориждаги ҳамкорларига 20 миллион доллардан ортиқ қарздор бўлган, дея баёнот берди халқаро CIS Debt Recovery Solutions юридик компанияси.

Ноябрь ойида компания баёнот бериб, “Туркменнефт”нинг тўлаш салоҳияти йўқлиги ҳақида маълум қилди. Таъкидланишича, Туркманистон давлат концерни 3 йилдан бери етказиб берилган нефтгаз жиҳозлари учун I.C. Intercomplect Ltd.компаниясига, вақтинчалик қийинчилик ва пул етишмовчилигини баҳона қилиб 8 миллион доллардан ортиқ қарзни қайтара олмаяпти. “Туркменгаз”нинг 15 миллион доллар қарзи бор, дейилади халқаро компания манфаатларини ҳимоя қилувчи фирма баёнотида.

3 декабрь куни компания ошкор қилиш йўли билан қарзларни ундириш мақсадида бир қатор дипломатик ваколатхоналарга, шунингдек, Туркманистон билан ҳамкорлик қилувчи компанияларга мурожаатнома йўллади. CIS Debt Recovery Solutionsкатта маслаҳатчиси Тарас Копий “Озодлик”ка берган интервьюсида ўзларига айрим мамлакатларнинг элчихонаси, Туркманистондаги компаниялар билан молиявий қийинчиликлар билан тўқнаш келган компания вакиллари мурожаат қилганини айтди.

“Хитойда барча экспорт битимларини суғурта қиладиган суғурта компанияси бор,бу компания бизнинг мижоздир. Биз бу компания билан аввал “Турменгаз” бўйича ишлаган эдик. Биз уларга мурожжат қилдик ва “Туркменгаз” ва “Туркменнефти”нинг кредит рейтинги нолга тенг эканини билдик. “Туркменнефт”га нисбатан учта иш очилди. Бумазкур компания хитойликлар олдида учта қарзи борлигини англатади. Бу Туркманистондаги иккита давлат компанияси Хитой суғурта компаниясининг “қора рўйхати”да эканлигини англатади”, – дея таъкидлади CIS Debt Recovery Solutions маслаҳатчиси.

“Шу йилнинг апрел ойида “Туркменгаз”нинг Хитойдаги мижози олдидаги 2.5 миллион долларлик қарзини ёпдик. Шундан сўнг бизга Франция, Хитой, Россия, Қатардан мижозлар мурожаат қилиб, “Туркменгаз” ва “Туркменнефть” компаниялари ўзларининг шартномавий мажбуриятларини бажармаётгани ва етказиб берилган маҳсулотлар учунҳақ тўламаётганини айтишди”, – деди Тарас Копий.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда 4 нафар ўқитувчи шпаргалка сабаб тоифасидан айрилди

Самарқанд давлат университетида олий ва 1-тоифага даъвогар бўлган ўқитувчилар учун малака синовлари (тест) бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси ёзмоқда. – Онлайн ...

Тошкентда маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолган фуқаро ёниб кетди

10 август куни Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлик бошқармаси маълумот берди. Ёнғин соат 19:34 да, Яшнобод тумани, ...

Россиялик аёлларга уйланган ўзбекистонликларга оиладан узоқда яшаш тақиқланади

Россия Федерациясининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси чет эллик муҳожирлар томонидан сохта оила қуришларга қарши қаратилган қонун лойиҳасини кўриб ...