Тошкентдаги масжид имоми мансабдорларга ер ва дўкон ажратишни сўраб чиқди

Ижтимоий тармоқларда зиддиятли чиқишлари билан танилган тошкентлик имом Шермурод Тоғай мансабдор шахсларга “махсус дўкон, тижорат олиб борадиган жойлар” ажратишни таклиф қилди. Шермурод Тоғай Озодлик билан суҳбатда дунёвий ва диний амалдорларнинг моддий жиҳатдан яхши таъминланиши порахўрлик ва давлат мулки ўмарилишининг олдини олиши мумкинлигини айтди.

 

 

Тошкентдаги “Тинчлик” жомеъ масжиди имом-хатиби Шермурод Тоғайнинг 11 декабрь куни Facebook саҳифасига қўйган навбатдаги таклифи яна баҳс уйғотмай қолмади.

Мансабдор шахслар пора олмасликлари, давлат мулкларини ўмармасликлари учун уларга махсус дўкон, тижорат ишларини олиб борадиган жойлар ажратилиши керак. Улар бола-чақамни қандай боқар эканман, деган ташвишдан мутлақо холи бўлишлари керак. Уларга одамлар ҳавас қилишлари ва албатта катта эҳтиром кўрсатишлари шарт,” деб ёзди ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги билан танилган имом.

Озодлик билан суҳбатда Шермурод Тоғай амалдорларни моддий жиҳатдан таъминлаш заруратини қуйидагича изоҳлади:

– Совет даври бизга етиб келгунга қадар бизда вақф ерлари бўлар эди. Саройда ва бошқа жойларда ишлайдиганларга махсус ажратилган ерлар бўлган. Айниқса, ҳозир мен ишлаётганДўмбрабодмавзесида айнан худди шунақа шоҳ саройининг котибиятига ажратилган ерлар бўлган. “Қозировотэса қозиларга ва бошқаларга ажратилган вақф ерлари бўлган. Вақф ерларини беришдан кўзланган мақсадўша инсонлар давлат мулкига тажовуз қилмасин, қўлларини порага очмасин. Энди, албатта, инсон бор – нафс бор, деди Шермурод Тоғай.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2019 йилнинг рамазон ойи таҳминан 6 майда бошланади

Ўзбекистонда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши янги ой чиқишига қараб 5 ёки 6 майга тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди. Рамазон ойи ...

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...

Ўзбекистонда ягона мактаб формасининг жорий этилиши юзасидан халқ таълими вазирлиги ва дин ишлари бўйича қўмитасининг фикри

Ўзбекистонда ягона мактаб формасини жорий этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар томонидан юзага келган мунозаралар, хусусан диний либослар (ҳижоб ва б.қа) ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400