Сенаторлар: жинсий шилқимлик учун Трамп истеъфо берсин

Нью-Йорк сенатор-демократи Керстин Жилибрандт, душанба куни CNN телеканалидаги чиқишида АҚШ президенти Дональд Трампга қўйилган кўп сонли жинсий шилқимликлардаги айбловлар туфайли ўз хизмат лавозимини тарк этишни тавсия қилди.

“Мен ўзларини президент томонидан шилқимликлар қурбони деб эълон қилган 19 аёлнинг кўрсатмаларини шахсан тинглаганман, – ва уларнинг барчаси ишончга лойиқдир. Улар айтган барча нарсалар шу қадар ғазабланарлики, уларни эшитгандан сўнг бу аёлларга майллик билдиришдан бошқа ҳис-туйғу туғилмайди”, – дейди Жилибрандт. Унинг сўзларига кўра, “агар Трамп ҳозирдан кечиктирмай ҳамда ихтиёрий равишда лавозимини тарк этмаса, Конгрессга тегишли суриштирув олиб боришга ва уни жавобгарликка тортишга тўғри келади”.

Бироздан сўнг ўз ҳамкасбини “ҳамма, шу жумладан президент ҳам қонун олдида тенг” эканлигини эслатган орегонлик сенатор-демократ Рон Вайден қўллаб-қувватлади. Ўтган дам олиш кунлари орегонлик яна бир сенатор Жефф Меркли ва нью-жерсилик сенатор Кори Букер ҳам Трампга худди шу талабни қўйдилар.

Якшанба куни АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли “Трампни айблаётган аёллар уларини эшитишлари учун лойиқ ” эканликларини таъкидлади. Хейлининг сўзларини изоҳлар экан, Жилибрандт “аёллар нафақат уларни эшитишларини, балки уларга ишонишларига ҳам лойиқ”ликларини айтди.

Оқ уй матбуот-котиби Сара Сандерс брифингда “президент аёлларнинг уларга озор берган кишиларга жавоб қайтаришга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашини”, аммо шу билан бирга ўзига қарши қўйилаётган айбловларни инкор қилаётганини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бозорларда мардикор аёллар сафи камаймаяпти

15-28 май кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир гуруҳ аёллар «OPEN WORLD» дастури орқали Америка Қўшма Штатларининг Род-Айленд штатига ўқув-курсларига ...

Сурхондарё вилоятида давом этаётган i халқаро бахшичилик санъати фестивали бухорода бахшичиликни ривожлантиришга йўл очди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган I Халқаро бахшичилик санъати фестивали Бухорода ҳам қадимий бахшичилик ва достончилик санъатига асос солиб, уни янги босқичда ...

Пахтада бедарак йўқолган фермернинг жасади 5 кундан сўнг зовурдан топилди

Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги Шарқобод қишлоғида яшаган Даврон Давронбеков Риштон туманидаги пахта териб юрган жойидан 11 октябрь куни бедарак йўқолганидан сўнг 5 кун ...